Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эридан сўрамасдан меҳрибонлик уйига совға бериш

05:15 / 01.01.2014 | Shahnoza_2008 | 985
Олийгоҳда контракт асосида ўқийман. Турмушга чиққан бўлсам ҳам, оилавий шароитимни ҳисобга олиб контрактимни ўзимнинг дадам тўлайдилар. Яқинда институтда янги йилга бюджетдан ортиб қолган пул, премия (моддий ёрдам) беришди. Стипендиямга қўшиб. Мен у пулни кутмагандим. Ўтган жума эди. Домлаларимиздан меҳрибонлик уйига боришганини эшитдим ва кўнгимга тугдим. Шу куннинг ўзидаёқ хўжайинимдан сўрамасдан супермаркетдан 8 та совға олдим(янги йил байрамига) ва уйимизга яқин бўлган меҳрибонлик уйига олиб бордим. Кейин ҳожайинимга айтдим. Улар: “Агар ўзингдан ортса бировга олиб бориш керак, ҳамма нарсанг етарли бўлса” дедилар. Сездимки улар жуда хурсанд бўлмадилар. “Майли яхши қилибсан” дедилар, қисқагина. Мен улардан сўрамасдан шунақа савобли ишлар қурбим етганча (кам бўлса ҳам) қилиб турсам бўладими ёки улардан албатта сўрашим керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сўраган яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat