Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума кунидаги дуо

05:25 / 01.01.2014 | Risola Risola | 1197

мен яқинда бир илмли опадан бир гап эшитиб қолдим. Жума куни асрдан шомгача бўлган вақтда дуолар ижобат бўлар экан, шу ростми? Бунга ҳужжат бўла оладиган ҳадис борми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бор.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва:
«Унда бир соат бор, қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Жума кунининг афзалликларидан бири унда дуо қабул бўладиган соат борлигидир. Ушбу соат ва унинг миқдори ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор.
Баъзилар бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир, дейдилар.
Бошқалар эса уларга хилоф равишда, бу соатдан мурод озроқ вақтдир, дейдилар.
Иккинчи фикрга ушбу ҳадис далилдир. Чунки унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у соатга ишорат қилиб, бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларининг учларини бир-бирига жуда яқинлаштириб, бундоқ, деб озлигига ишорат қилганлар.
Ана ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло, албатта, ўша банданинг сўраган нарсасини беради. Шунинг учун жума куни доимо ибодат ва дуо билан машғул бўлмоқ керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat