Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломда жинсий ҳаёт мавзусидаги рисола

15:38 / 10.01.2014 | muslim_2012 | 6923
Шайх Хазратлари, охирги вақтларда жинсий ҳаёт мавзусида кўплаб саволлар берилмоқда. Кўплари эр ва хотин ўртасидаги бизнинг урф одатларимиз, миллий менталитетимизга мос бўлмаган, ғарбдан кириб келган жинсий алоқа турлари ва кўринишлари хақидалигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Бундай саволалларнинг кўп бўлишига сабаб, сизнинг шу хусусда хар томонлама очиқ ёритиб ёзилган рисолангизнинг йўқлигимикин.("Бахтиёр оила" ва "Жинсий яқинлашув одоблари ҳақида" номли рисолаларингизда кўп нарсалар ёритилмаган). Чунки билиб ёки билмасдан, ёки ибодатсиз юрган пайтларда кино, интернет ва бошқа йўллар орқали ғарб мамлакатлари фильмларини кўрган ёки китобини ўқиган мусулмонлар “шу ҳолатларга ислом нима дейди?” деб қизиқади. Бировдан сўрашга уялади. Интернет орқали Россия исломий сайтларидаги жавоблардаги “мумкин” деган жавобни ўқигач иккиланиб қолади. Уларнинг фатвосини олса бўладими, йўқми? Уларни танимаймиз, хақиқий олимми ёки динни душманими? Шунда ўз Олимимиз бўлмиш Сиз Шайх Ҳазратларидан аниқлаштиргимиз келади. Аммо Сиздан кўпинча “баъзи уламолар буни жирканч, инсоният табиатига зид нарса дейдилар” каби жавобни олгач, "харом демадилар-ку" каби хаёллар пайдо бўлади. Мисол учун ароқ ҳақида сўраса "бу яхши эмас" демайсиз, балки "Бу харом" дейсиз, намоз ўқимаслик ҳақида сўралса "бундай қилмаган яхши" демайсиз, "Бу гуноҳ" дейсиз. Шундан сўнг ароқ ичишни умуман ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Аммо бу жинсий ҳаёт мавзусидаги саволларга кўпинча аниқ жавобга эга эмасмиз. Ҳалолми ёки ҳаромми, ёки макруҳми, ёки чўчқа гўштини очдан ўлмасликда ейишга рухсат берилгани каби, баъзи ҳолатларда мумкинми? Агар шу хусусда қанчалик уятли бўлмасин бир марта қаттиқ киришиб бир тўлиқ жинсий ҳаётнинг барча томонларини қамраб олган асар ёзилса, кейин бундай саволлар чиқмас эди, чиқса ҳам, “бу ҳақда тўлиқ маълумот бор, топиб ўқинг” дейилган бўларди. Қимматли вақтингизни олганим учун узр, бу кўпчилик ёш оилаларни қийнаётган саволлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Менимча сиз бир саволга жавобни китоб қилиш керак деб ўйламоқдасиз. Муктубингизни қайта ўқиб кўрингга.

Топ рейтинг www.uz Openstat