Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рофъул ядайн ҳақида

21:06 / 21.01.2014 | Abdulloh | 844
мендек илмсиз шогирдингизни олдиндан узрини қабул қилинг. Мени кўп қийнайдиган нарса, бу менинг илмсизлигим. Илм ўрганишга ҳаракат қиляпман иншааллоҳ. Саволим шуки, исломда ўзим билмаган эшитмаган нарсаларга эргашишдан қўрқаман (агар у Қуръон ёки ҳадисдан ташқари ёки ихтилофли масала бўлса). Рофъул ядайн (шундай деб аташаркан) яъни рукуъга кетишдан олдин, рукуъдан турганда қўлларни худди намоздан олдин такбир айтганда кўтаргандек кўтариш қандай амал ва бизни мазҳабдаям борми? Бу саволни беришимнинг боиси, ҳозир мен турган ерда деярли 60% намозхонлар шу услубда намоз ўқийдилар. Агар бизнинг мазҳабда ҳам бўлса, бу суннатми? Яъни Пайғамбаримиз с.а.в. ҳам қилганларми? Хато ёки ноўрин савол бўлса узр устоз, беминнат жавобингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу бизнинг мазҳабда йўқ. Шунинг учун сиз, ўзимизнинг мазҳабга амал қилиб юраверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat