Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

УМИДЖОНДАН ШАЙХ ЖАНОБЛАРИГА МУХИМ САВОЛ

00:00 / 14.07.2008 | eski savollar | 1396
Ассалому алайкум шайх хазратлари! Сизга яна савол билан мурожаат килмокдаман. Нотугри фатво хакидаги мавзудан узимга тегишли жавобни олдим. Сизга уз миннатдорчилигимни билдириб коламан. Аллох рози булсин! !. Тарикатга киргандан кейин кушимча нафл намозларини укияпман. Мисол учун ишрок, шукри вуъзу, аввобийн, тахажжуд. Мени буйнимда казо намозларим бор. Нафл намозларни урнига казо намозларни ният килиб укисам буладими? Зикр тасбехларини вактинча тарк килиб, урнига Куръон ёдласам, хадис ва фикх китобларини укиб, уз илмимни оширсам буладими? Маълум бир даражада булса хам илм тахсил килганимдан кейин вазифа килиб олган вирдларимни давом эттирсам буладими? 2. Илм олиш йулига кирмокчиман. Лекин аввал кайси илмларни урганишга иккиланиб турибман. Куръон, хадис, фикх, акида, тасаввуф илмларига баравар кизикаман. Лекин маслахат берадиган бир устоз йук. Маслахатингиз керак. Хозирча Мухтасар-ул-викоя шархини укимокдаман. Куръондан карийб 1 пора ёдлаганман. Бошка куплаб китоблар хам бор. Лекин хеч тартибга риоя кила олмаяпман. Бир китобни укисам, бошкасини хам укигим келади. Илм йулига кирган инсон аввал кандай билимларни узлаштирмоги керак. Буни тартиблари кандай? Илтимос жавобингизни ва кимматли маслахатларингизни кутиб колувчи мухлисингиз Умиджон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

2. КУНДАЛИК ВАЗИФАЛАРТарийқатдаги кишининг кундалик вазифалари аниқ бўлади. Бунда у аввало кундалик фарз ва вожиб амалларга алоҳида эътибор беради. Ўзининг бурчи бўлган бу амалларни ихлос билан бекаму кўст адо этади. Шу билан бирга мандуб бўлган нафл ибодат, амал ва зикрлардан ўз ҳолига қараб бажариб туради. Ҳар бир мусулмон учун бу каби нафл ишларнинг энг оз чегараси белгилоғли бўлиши керак. Кўпини эса шахсга қараб белгиланади. Агар ўзида рағбат ва имконият сезса мазкур амалларни кўпайтириб боради. Баъзи бир сабабларга кўра ўша амалларни ўз вақтида бажара олмай қолса кейин адо қилиб боради. Бу каби кундалик вазифаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қилиб юрганлар ва умматларига ҳам шундоқ қилишни ўргатганлар. Бу ҳақда ривоятлар жуда ҳам кўп. Биз фақат биргина мисол билан кифояланамиз.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бир кунда ким юз марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга ўша куни шайтондан сақлаш бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Биров ундан кўра афзал нарса қила олмайди. Илло ким ўшандан кўпроқ қилган бўлсагина, кўпроқ савоб бўлиши мумкин.Ким бир кунда юз марта «субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.Бу ҳадиси шарифда алоҳида сўзлар ва жумлаларни маълум ададда зикр қилиш ҳақида сўз кетмоқда. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган иборалар ила санаб зикр қилиш ҳам катта савобга, гуноҳларнинг кечирилишига ва бошқа фойдаларга молик нарса. Бу ишларни қилган одам айни суннатга мувофиқ ишни қилган бўлади.Муриднинг бошқа вазифалари ҳам айнан суннатга мувофиқ бўлиши лозим. Бу вазифаларни вирдлар ҳам дейилади. Иккисининг ҳам маъноси бир.Одатда кундалик вазифаларнинг энг оз чегарасидагиларини танлашда ҳар бир тарийқат машойихлари ўзларининг илм ва эҳсос доираларидан келиб чиқиб турлича ижтиҳод қилганлар. Биз бошқа тарийқатлар ёки тарийқатларнинг вирд танлашдаги фарқлари ҳақида гапириб ўтирмай Нақшбандия тарийқати машойихлари ихтиёр қилган кундалик вазифалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.Нақшбандия тарийқатидаги мурид зикрни бошлашдан олдин тавба қилади. Таҳорат қилиб қазо намоз ёки шукри вузуъ намозини адо этади. Яна тавба қилиб, бутун вужуди ила диққатини жамлаб зикрга ҳозирланади.Юз марта «Астағфируллоҳ ал-Алий ал-Азийм аллазии лаа илаҳа иллаа ҳува ва атубу илайҳи»ни айтади.Юз марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтади.Юз марта «Аллоҳумма солли алаа»ни охиригача ўқийди.Юз марта «Ихлос» сурасини ўқийди.Мурид имкони борича кўпроқ лафзи жалолани – Аллоҳ - лафзини ихлос билан такрорлаб юради. Одатда мазкур зикрлар Бомдод намозидан кейин қуёш чиққунча қилинади. Шунингдек, Бомдод намозидан кейин «Ясин» сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.Қуёш чиққандан кейин икки ракъат «Ишроқ» намози ўқилади.Чошгоҳ вақти кирганда эса Зуҳо-чоштгоҳ намози ўқилади.Пешин намозидан кейин «Мулк» - Таборак сураси қироат қилинади. Аср намозидан кейин «Амма» сураси қироат қилинади.Шом намозидан кейин икки ракъат «Аввобийн» намози ўқилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида бу намоз айнан шундоқ ном ила зикр қилинган. Баъзи бир ўзига тарийқат шайхлиги нисбатини берадиган муҳтарамлар бу намозни нима сабабдан «Тўҳфаи расул» деб номлаб олганларининг сабабини била олмадик.Ётишдан олдин ҳам тўрт ракъат намоз ўқиб ётилади.Кечаси эса суннатга мувофиқ қилиб «таҳажжуд» намози адо этилади.Шунингдек, Нақшбандия тарийқатида нафл рўзаларга ҳам алоҳида эътибор берилган. Ражаб ойида энг ози уч кун нафл рўза тутилади.Шаъбон ойида ўн беш кун рўза тутилади.Шаввол ойида олти кун рўза тутилади.Зулҳижжа ойида тўққиз кун рўза тутилади.Муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутилади.Ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари ҳам рўза тутилади.Ҳар ойнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутилади.Мазкур авродлар бир шайхдан бошқасида бир оз фарқ қилиши бор.Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, суннати мутоҳҳарада келган ва турли муносабатлар ила қилинадиган зикрларни яхшилаб ўрганиб ўз ўрнида адо этиб юриш лозим. Мисол учун фарз намозлар ортида адо этиладиган зикрлар бор. Бу зикрларни адо этиш бизда қадимдан йўлга қўйилган. Ҳаттоки баъзи бир кишилар наздида намознинг бир қисмидек кўриниб қолган. Аслида эса улар намоздан ташқаридаги зикрлардир.Аммо минг афсуслар бўлсинким, бундан бошқа зикрларни адо этиш ҳатто тарийқат шайхи бўлган кишиларда ҳам кам мулоҳаза қилинди. Мисол учун эрталаб ва кечқурунга кирганда Бомдод ва Шом намозларидан кейин ўқиладиган дуолар бор. Уларни ўқийдиган одамни мулоҳаза қилиш қийин. Шунингдек, маркабга минганда ўқилиши керак дуо бор, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқир эдилар. Аммо бизда бу нарса тарк этилган. Шунга ўхшаш ҳар бир мақомда ва муносабатда ўқиладиган дуо ва зикрлар бор. Уларни ўз ўрнида адо этишни йўлга қўймоғимиз лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat