Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир йилдан ортиқ эрдан айри яшаса, талоқ тушадими?

13:31 / 15.12.2013 | Ibrohim Yuldoshev | 1274
Ҳозирги кунда 36 ёш аёл. 24 ёшлигида никоҳи бўлган, иккинчи аёл бўлиб турмуш қурган. 10 йил бирга яшашган. Маҳр учун тилла зиракча берилган, бу аёл тарафидан маъқул бўлган. Эри адолатли бўлмагани учун, аёл талоқ сўраган. Эр қабул қилмаган. Аёл эрини уйдан кетишини сўраган ва шу билан ҳозирги кунда бир йилу икки ой кўришишмаган, бирга яшашмаган, эри рўзғор ёки бошқа нарса қилмаган. Чақалоқлари ҳам бўлмаган бу жуфтликни. Аёл энди бошқа эркак билан никоҳ қилиб, фарзандли бўлмоқчи. Нима қилиши керак? Ҳалиям биринчи эрини никоҳида ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, кўришмасдан қанақа қилиб никоҳни бузса бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳалиям биринчи эрини никоҳида ҳисобланади. Талоқ олиб, идда ўтириши керак. Кейин янги турмуш қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat