Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ва хотин келишмовчилиги.

08:57 / 10.12.2013 | rahim hoji | 1524
Синглимни турмушга бердик. Битта фарзандлик бўлишди. Куёвнинг оиласидаги тарбия, муҳит бизга умуман тўғри келмаяпти. Бунга эса, бир нечта сабаблар бор. Туйга 2 йил бўлаётган бўлсада, доим келишмовчилик юзага келяпти. Куёв бола жуда хасис, ўз аёли ва фарзандига пул сарфлагиси келмайди, синглимни кўп камситади. Бундай ҳолатлар кўп бўлганлиги учун, нима қилишга ҳам ҳайронман. Синглим бу эр билан яшагим келмаяпти, кўзим етмаяпти, деяпти. Куёв болани ўзини фикри йўқ, акаси ва онаси нима дейишса, ўшани қилади. У тўғри гапми, нотўғри гапми фарқи йўқ. Бу ҳолатда нима қилсам бўлади? Куёв бола жуда кибрли, мени хам онамни хам менсимайди, ҳурматсизлик қилади. Синглимни ҳам яшагиси йўқ . Бу ҳолатда нима қилсак, тўғри бўлади? Шунга маслаҳат берсангиз .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Минг афсус бўлсинким, бу ҳолат борган сари кўпайиб бормоқда. Эркаклар эркаклик хусусиятини йўқотиб бормоқдалар. Ислом динида оиланинг барча сарф харажатини эр кўтариши керак. Оиланинг мустаҳкамлигини эр таминлаши керак. Аммо ҳозир сиз айтганга ўхшаш эр бўла олмайдиган "эркак"лар кўпайиб бормоқда. Бундайларга эркаклик ҳам ҳайф. Шунинг учун тўйдан олдинги танловни яхши қилиш керак. Сизларга ўхшаш кишиларимиз сабр қилишлари лозим. Барча имконларни ишга солиб оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш керак. Сизлар ўша нотовон куёв ва унинг оиласига гапи ўтадиган одамлардан ёрдам сўранглар. Умид узилгандан кейингина бошқа йўл тутиш керак бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat