Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ИЛМ ЙУЛИГА КИРМОКЧИМАН НИМА КИЛАЙ?

00:00 / 24.07.2008 | eski savollar | 623
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ! ХУРМАТЛИ УСТОЗ!Мен Сизнинг маънавий талабангиз десам хам булади. Куп саволларимга Сиздан жавоб топаман, Аллохга минг катла шукрлар булсинким, Сиздек илм сохибини бизга насиб килганига. Исмим Умиджон ёшим 25 да уйланганман, 2 нафар угил фарзандим бор. Давлат ташкилотида ишлайман. Диний Илм олишга ихлосим баланд. Сизнинг китобларингизни ихлос билан укийман, билимларимни оширмокдаман Аллох кодир килгунича, лекин шароит такозосига кура мадрасада ёки ислом билим юртида укишга имконим йук. Лекин ниятим Аллох ризоси учун илм олиш, аввало ахли оиламдагиларни, ёру-биродарлар ва барча муминларни хидоят топишларини хохлайман. Суннатга амал килиб, уни тирилтиргувчилардан булсам дейман. Бир лойик устоз йуклигиданми ёки узимиз борларига нолойиклигимизданми халигача кунглимдаги муаллимни топа олмаяпман. Илмни каердан бошлаб урганишни, уни тартиб ва меъёрларини билмайман. Шайтон йулига кириб адашиб колишдан куркаман. Сиздек мухтарам замонамиз уламоси, олими билан учрашиш орзуимдир. Сизни куриб панд-насихатларингизни эшитсам, Сиздан дарс олсам дегандим. Телефон оркали булса хам майли. Мухтарам устоз! Сиздан илтимосим манзилингизни айтсангиз, ёки хеч булмаса телефон билан богланиш мумкин булган шароитни яратсангиз. Илм талабидаги бир талабангизга шафкат курсатиб, мушкулимни Аллох ризолиги учун осон килсангиз. Аллох барчамизни узи суйган бандаларидан килсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу маълумотларни ўзингизга яқин масжиддан олишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat