Шайх хазратлари.
Сизга ушбу саволим билан мурожаат этмоқчиман. Илтимос, шу саволимга ойдинлик киритсангиз
олдиндан рахмат. Саволим: Агар кўрган бўлсангиз Грозный президенти Рамзан Қодиров Пайғамбаримиз (с.а.в.) ни муборак сочлари билан сув ичган косаларини олиб
келган. Ўша видео роликда кўрганимда Грозный халқи салавот айтиб қарсак чалиб
ўйнашяпти. Мен уша роликни бир кишига юбордим. У киши айтдиларки, бундай роликларни кўриб ўтирманг, чунки роликни охиригача кўрсангиз салавот айтишиб, қарсак чалиб муборак сочлари билан сув
ичган косаларига худди сиғингандай қилишяпти, буларни Сўфийлар деб аташади. Сўфийлар салавот, сура айтиб қарсак чалиб ўйнашади. Бу нарса Исломда йўқ бидъат, деб аташади деди. Шу гаплар тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
У одам ўзининг фикрини айтибди.
Сўфийларнинг ҳаммаси қарсак чалмайди. Сиз кўрган манзарадаги кишилар ўзларининг
устозларидан ўша ишни ўрганишганини айтишади.