Ассалому алайкум! Ман бир истиғфорни айтиб юраман: Астагфируллох робби мин кулли занбин ва атубу илайх. Қаердадир ўқиб ёдлаб олганман, лекин маъносини билмайман. Шу истиғфорни маъноси қанақа?
– Ва алайкум ассалом! Тўғриси “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атубу илайҳ” “Ҳар бир гуноҳ ишдан Аллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан”. Валлоҳу аълам!