Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандга ақиқа қилиш

09:56 / 02.12.2013 | imona | 1161
Ассалому алайкум! Ҳазрат саволлар арҳивини қарадим лекин аниқ жавоб топмаганим учун сизни безовта қилябман! Бир саволда 7чи куни бир саволда 21чи куни дийилибди. Саволим: фарзанд туғилгандан кейин нечинчи куни ақиқа қилиниш керак? Жавобингиз учун рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир. Унинг учун еттинчи куни сўйилур, сочи олинур ва исм қўйилур», дедилар». Иккисини Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда янги туғилган фарзандга оид бир неча нарсалар зикр қилинмоқда:
1. «Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир».
Демак, ҳар бир янги туғилган фарзанднинг баъзи бир ишлари унга ақийқа қилишга боғлиқ бўлиб турар экан. Агар ақийқа қилинса, ўша ишлар юзага чиқади, бўлмаса, худди гаровга олингандай юзага чиқмай тураверади.
Баъзи уламоларимиз, жумладан, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Аъто ал-Хуросонийлар, ҳар бир фарзанднинг, агар гўдакли-гида ўлиб кетса, ота-онасига шафоатчи бўлиши унинг ақийқаси-га боғлиқдир. Агар унга ақийқа қилинган бўлса, қиёматда жаннат эркатойларидан бўлади ва агар жаннатга олдин ота-онам кирмаса, мен кирмайман, деб туриб олади. Шундоқ қилиб у ўз шафоати ила ота-онасининг жаннатга киришига сабаб бўлади, деганлар.
Имом ал-Лайс ва Довуд аз-Зоҳирий ва бошқалар эса, янги туғилган фарзанднинг яхши униб-ўсиб, бахтли-саодатли бўлиши унинг ақийқасига боғлиқдир, шунинг учун ақийқа қилиш вожибдир, деганлар.
Лекин жумҳури уламолар «ақийқа» қилиш суннати муаккада, деганлар.
«Унинг учун еттинчи куни сўйилур».
Ақийқа фарзанд туғилганининг еттинчи куни қилинади. Агар еттинчи куни имкони бўлмаса, ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи куни қилинади.
Имом Байҳақий ривоят қилган. ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ақийқа еттинчи, ўн тўртинчи ва йигирма биринчи куни сўйилур», деганлар.
Агар у кунлари имкони бўлмаса, имконини топганда қилаверади.
Янги туғилган фарзандга ақийқа қилиш отанинг фарзанд олдидаги бурчидир.

«сочи олинур»
Бу иш ҳам фарзанд туғилганининг еттинчи куни амалга оширилади. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, бу сочга нифос қони теккан бўлади. Шунинг учун ҳам у боладан кетказилиши лозим бўлган нопок, озор берувчи нарсалар қаторига қўшилган. Ўша еттинчи куни олинган соч вазнида кумуш ёки унинг қиймати садақа қилиниши ҳам мазкур озордан холос бўлганлик шукронаси бўлса, ажаб эрмас.
«ва исм қўйилур»
Янги туғилган фарзандга исм қўйиш ҳам еттинчи куни қилинадиган ишлардан бири. Ҳар бир янги туғилган фарзандга яхшилаб исм қўйиш ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчидир. 
Шунинг учун ҳар бир мусулмон ота-она бу муҳим ишга алоҳида эътибор ила ёндошмоғи лозимдир. Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганда ўз исмидан уяладиган бўлмасин. Балки исми унга зийнат бўлиб турсин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, исмларнинг яхшиси, бандалик ва ҳамдни билдирувчисидир, деганлар. Шунинг учун, Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи, Абдул-лоҳ, Абдурроҳман, Абдуссаттор ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи, Ҳамидуллоҳ каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади.
Шунингдек, Пайғамбарларнинг, саҳобаларнинг ва салафи солиҳларимизнинг исмлари яхши исмлари ҳисобланади. 
Қизларга ҳам ўтган аҳли иймон момоларимиз, саҳобия аёллар ва эзгулик маъносини англатувчи исмлар қўймоқ керак.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Уриш, Хўтик, Аб-дулуззо каби ноқулай исмли саҳобаларнинг исмларини яхши исмларга алмаштирганлари машҳур. 
Шунингдек, у зот баъзи саҳобия аёлларнинг исмларини ҳам яхши исмларга алмаштиганлар. Бинобарин, бази кишилар тушунмай ноқулай номлар билан аталиб қолган бўлсалар, дарҳол номларини Исломий исмларга алмаштириб олсалар яхши бўлади.


http://islom.uz/content/view/954/http://islom.uz/content/view/954/http://islom.uz/content/view/954/">http://islom.uz/content/view/954/ style="color: rgb(0, 0, 0); font-family: Arial, Helvetica, sans-serif; font-size: 12px; font-style: normal; font-variant: normal; line-height: normal; text-align: justify;">

Топ рейтинг www.uz Openstat