Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"э Ойиша холен" деб мазах қилиш

11:06 / 05.12.2021 | Azizahon | 932

Ассалому алайкум! Минг хижолат бўлиб охири ёзишга мажбур бўлдим. Эсими танибманки жуда кўп жойда кимдур кимгадур нимадур димокчи бўлса э Ойиша холен диб этишади шуда кўп эшитаман шу сўзи. Бир яқин инсоним этганларида уришгандим товба дин истихфор этворин бу Ойиша Онамизани исмлари кулган бўб қомен дигандим. Кўчада юрганимдаям бегона одамладан ёки сотувчилар бир бирига э Ойиша холеникада дийишганини эшитганман. Бориб бошқа бу сўзни гапирмен димоқчи бўлдим бегона одамлани дилини оғритиб кўйми диб гапиромадим. Саволим танишларим ёки бегоналар шу гапни гапирганида бу сўзни ишлатмела мумкунмас тавба қилилар дийиш мумкунми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мўмин чиройли сўзлайди, бошқаларни номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилмайди. Муомаласида ислом одоби уфуриб туради. Бордию биродари билан келишолмай қолса ҳам яхши сўз билан тушунмовчиликни бартараф қилади. Сиз айтаётган ҳолатда ўша инсонлар буни айнан Оиша онамизни таҳқирлаш маъносида айтса бу ўта хатарли. Аммо ҳеч ким шуни қасд қилмайди, балки жоҳиллар урфига кириб қолган ибора бўлиб қолган. Бунга диний тус бермасдан, одоб-ахлоққа чақириб қўйиш лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat