Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ота ва ўғил

19:55 / 14.07.2013 | btosh | 1079
Ҳурматли Шайх ҳазратлари тўрт йил аввал мен онамни розилиги билан уйланганман, ҳозирги кунда икки нафар фарзандим бор, деярли барча уй рўзғорни, тўловларни ўзим бажаряпман. Эсимни таниганимдан бери менинг дадам хар куни (кечаю-кундуз) онамни хакоратиб яшаганлар. Бир неча бор онам дадамга тушунтиришга харакат қилдилар, бироқ “Ман буюрган ишимни қилмасанг уйдаги хамма нарсаларни бузип ташлиман, болаларинг узин билан бирга шарманда бўласизлар” деп дўқ қилдилар. Уй рўзғор, коммунал тўловларни асосан мен ва онам томонидан амалга оширилган эди. Беш йил аввал уйимизда мен ва онам томонидан йиғилган катта миқдорда пул йўқолиб қолган эди, онам эслаб “Дадаси Сизнинг қишқи куртка чунтагига қуйган эдим, олган бўлсангиз айтинг” деб сўраганларида, отам хаммасини инкор этиб жахл қилганлар, уша куни онам рўзғорни хамма ўз ўзига қилади деб жавоб берганлар. Уч йил аввал отам онамни навбатда хакоратканларида менинг сабрим чидамасдан хоналарига кириб онамни олиб чиққан ман, отамга сан сираб қаматаман деган ман, эртаси куни тоғамни чақирган биза. Тоғам ота-онам билан сухбатлашкандан кейин онам отамга “Мен Сиз билан эр-хотин бўлиб яшамайман” деб жавоб берганлар. Ханузгача уйимизга тоғам кемидилар, отам эса онамга қўл кўтармилар. Бироқ отам онамни буйсиндириш учун фурсад бўлганда жанжал чиқарадилар (онамга бақириб мени аёлимни хақорат қиладилар, опамга “Манга ичкетар овкат беришди”, онамга ва менга “Келининг(хотининг)дан жирканаман, мени нарсаларимга қул тегизмасин” дедилар ва хоказо). Хоналарига овкат олиб кирсак қайтарадилар, кийим олиб берсак отиб ташила. Кечирим сўрасам бақириб сўкиб хоналаридан чиқазиб юворала. Хозирги кунда уйда жанжал чиқариш мақсадида отам аёлимдан хар куни айиб топалар, “Йўлимда хеч нарса тоғаноқ бўлиши керак эмас” деб болалар уйинчоғини тепалар, хатто фарзандларимни туртиб ўталар. Онам опамга уй олиб бериш керак кўчада қолиб кетишвоти деб кўп вақт ишлайдилар. Отам ўзларига овқат пиширадилар, кирларини ўзлари ювадилар, салом берсак ахамият бермидилар. Аёлим отамни феълларига онамни харакатларига чида олмасдан қизлик уйида. Катта ёшдаги қариндошларимиз йўқ, онам тоғамни яна чақиришга уяладилар. Фарзандлик ва эрлик бурчларини адо этишга нима қилай, илтимос, маслахат беринг. Кўп ёзганим ва хатолар учун узур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Отага қўполлик қилмай, бошқалар билан яхшилик ила яшайверинг. Ўзи ёмон бўлгандан кейин ўзидан кўрсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat