1. Имоми бор масжиддаги жамоатга кеч келган одамлар яна жамоат бўлишлари ћанафий, моликий ва шофеъий мазћаблари бўйича макрућ ћисобланади. Агар масжид йўл бўйида бўлса, иккинчи ва бошќа жамоатлар ћам жоиз. Ћанабалий мазћаби бўйича ћамма масжидларда жамоатни такрор бўлиши жоиз.Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васаллам: «Ким яхшилаб таћорат ќилиб борсаю, одамларни намоз ўќиб бўлганларида топса, Аллоћ азза ва жалла унга ўша намозга ћозир бўлиб, уни ўќиганларнинг ажрича ажр берур. Бу уларнинг ажрларидан бирор нарсани кам ќилмас», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят ќилган.Асосий жамоатдан кейин бўлган иккинчи жамоатнинг имоми мећробдан бошќа жойда туради дейилган.2. Сизнинг мазкур китоб ћаќидаги салбий фикрингизга тўлалигича ќўшиламан. Унда ћадис деб келтирилган гапнинг асоси йўќ. Мазкур китобнинг ёзувчиси бундан бошќа хатоларга ћам йўл ќўйган. Бунинг устига ќасддан Ислом динига бўћтонлар ќилган.У ўз китобининг сиз эслаб ўтган нашрига ёзган муаллифлик сўзида Мавлоно Жалолиддин Румий ћаќларида жумладан ќуйидагиларни ёзган:«Шоир ва мутафаккир умр бўйи диний аќийдалар истибдодига ќарши, инсон рући эркинлигини ћимоя ќилди».«Шоир умр бўйи тош ќотган диний аќийдаларга, фикр ва туйѓуларни занжирбанд этувчи русумларга ќарши жанг ќилди».Минг афсуслар бўлсинким, ѓарблик шарќсунослар бунга ўхшаш гапларни ёзиб турадилар. Бизда эса сизга ўхшаган зийрак ўќувчилар камлик ќилади.Ўзимиз ўйлаб кўрайлик, мусулмон оламининг кўзга кўринган сўфийси, унинг номи билан тарийќатлардан бири номланадиган улуѓ зотни юќоридаги сифатлар билан сифатлашни аќл бовар ќиладими? Албатта, йўќ. Аммо Радий Фишга ўхшаш шарќсунослар бу каби гапларни илмий ћаќиќат даражасига кўтаришади.2007 йил ЮНЕСКО томонидан «Жалолиддин Румий» йили деб эълон ќилинган. Шу муносабат билан ўз тилимизда у зот ћаќларида ёзилган баъзи битикларга бир назар солиб чиќдим. Ќарасам, у зот ћаќида диний илмли кишилар тарафидан ёзилган нарса йўќ экан. Албатта, мендаги маълумотга ќараганда. Ћаракат ќилиб у киши ћаќида баъзи маълумотларни ёзишни Аллоћ таоло насиб этди. Кези келганда нашр бўлиб ћам ќолар.