Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ҳақида

22:35 / 30.12.2021 | Ilyosjon | 1116

Ассалому алайкум! Аллоҳга дуо қилаётганда чегара борми? Яни кўп сўраш жоизми? Бу дунё учун ҳам оҳират учун ҳам. Инсон ўзи учун ҳали ўлмасидан жон чиқар холатдаги шайтонни фитнасидан, қабрдаги сўроқ савол ва азобдан, оҳират кунидаги азобдан паноҳ сўраш ҳақида маълумот беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таолодан сўрашда ҳеч кандай чегара йўқ. Муҳол бўлган нарсаларни, гуноҳ ишларни, ҳаром нарсаларни сўрамаса бас. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан сўранг. Зеро, Аллоҳ Ундан сўрашларини хуш кўради”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Ҳақ таоло ҳеч қачон бандаларининг сўрови ва илинжидан малолланмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади. Ҳар бирингиз барча ҳожатини, ҳатто оёқ кийимининг узилиб кетган боғичини ҳам Парвардигоридан сўрасин!” деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қуйидаги дуони ўқиганлар. 

وَلِلشَّيْخَيْنِ وَالنَّسَائِيِّ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدْعُو: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ  

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилган ҳадисда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода: «Аллоҳим! Сенинг ила қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», дер эдилар», дейилган.
Шарҳ: Демак, ушбу ҳадиси шарифда зикри келган нарсалар, жумладан, қабр азоби ҳам собит нарсадир. Биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб, ушбу нарсалардан, жумладан, қабр азобидан паноҳ сўраб туришимиз лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat