Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ажрашиш тугрисида

00:00 / 04.08.2008 | eski savollar | 1185
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари,Анчадан бери Кокча еки бошка бир мачитга бориб у ердаги домлалар билан маслахатлашаман деган режа билан юрувдим, лекин хар хил сабабларга кура халигача хам бора олмадим. Бугун ишхонамдан отириб тусатдан интернетда хам динга багишланган сайтлар булиши керакку деб ушбу сайтни топдим.Худога шукур деб, сиздан узимнинг шахсий хаётимда жуда мухим булган куйидаги мавзу буйича саволимга жавоб олмокчи эдим.2006 йилда яхши оиладан узбек кизга уйланганман.Бу йилнинг бошида чиройли фарзандимиз тугилди - киз.Яхши ишда ишлаб келмокдаман, худога шукур онам билан адам яхшилар ва, худо хохласа, яна коп бизларни хурсанд килиб яшашади.Муаммо шундаки, оилавий хаетимиз бошлангандан сунг иккинчи ойиданок хотиним билан онам орасида тухталмас келишмовчиликлар чикиб келмокда.Олдин хотиним онамга гап кайтармас эди, лекин мана бир йилдан ошди хар доим онамнинг гапларига азгина чидаб кейин гап кайтариши бошлайди. Онамнинг насихатларини эшитишни хохламайди. Буни устига хар куни камида 2-3 марта узининг кизлик уйисига телефон килади. Кизимиз тугилганда, хотиним тажрибасиз булганлиги учун онам уни жуда куп ургатишга харакат килдилар. Айтиб утиш керак, уршдилар хам. Буларни хаммкасига хотиним чида олмади. Онам ажрашасан деб турволдидар. ман уларга йук дедим. Оилам бузилмаслиги учун хотиним билан бошка квартирага кучдик. Мана ярим йилдан бери у ерда алохида яшаб келмокдамиз. Квартирага чикишдан олдин шарт куйиувдим хар шанба куни ота=онамнинг уйига кеб кетамиз деб. Хаммаси яхши булиб кетади деб умид килганман. Аммо, мана 3-4 ойдан бери талашларимиз хеч тугамайди.Боламиз якинда 7 ойга тулди. Хотинимни уз пайтларида онам ургатганлар, мен хам роса такрорлганман, лекин хозиргача хам болага яхши карашни урганмади хам, кизиги хам йук.Озингни устингдан ишла деб энг киммат китоб ва боллалар тугрисида энциклопедияларни сотиб олдим. Ударни бир марта хам укигани йук. Хамма хаели факат болани нима киилиб булса хам ухлатиб тинч утириш.Болага канак килиб караши, овкат беришни, нима билан кизикишини ва бошка шунга ухшаш мухим мавзуларга умуман кизиги йук.Бундан ташкари, уй вазифаларини хам ташлаб куйди. эрталабки ва кечки овкатларни пиширмий куйди. Уй дом чанг. Биз бир хонали квартирада турамиз, ва еш бола бор жойда чанг булмаслиги керак, аммо шу билан иши йук.Узининг овкатларига эхтиёт булмайди, на уз вактида овкатланишни (сут булиши учун), на керакли нарсаларни йиишни. Кимматбахо витаминлар оббердим, хеч кайсинисини ичмади.Болани ривожланиши билан хам иши йук. На массаж килдиришга, на у билан шугулланишга на оддий прививкаларини уз вактида олдиришга акли етмайди шекилли.Хар доим мани тинчлаштириш учун этканнингизни киввоман деб алдайди. Лекин узи хам ман унга ишонмаслигини билиши хеч гап эмас.Хурматли Шайх!Тало тугрисида куп эшитганман, уни шартлари, коидалари тугрисида хам куп эшитганман.Талок дейишдан олдин хотинга етарли насихат килиш лозим экан, ердам бермаса уршиб куйиш керак экан, ердма бермаса алохида етиш керак экан, шу хам ердам бермаса уриш керак экан. Охири шу чора хам ердам бермаса эрнинг хотинига талок дейишига асос пайдо булади дейишаркан.Биринчи саволим бу гап тугрими?Иккинчи саволим шундан иборатки, ман хотинимни роса аявомман. Ундан копрок узимнинг кизимни уйлаб хаммасига чидаб келмокдаман.Юкорида айтилган талокнинг барча коидаларни бажариб келдим. Халигача хам ургатиб, уршиб, алохида етиб турибман. Ердам бермаяпти.Хотинимнинг адаси оиласини уз пайтида (хотиним 6 ешлигида) ташлаб кетган. Хотинимда 2 акаси ва 1 опаси бор. Адасисиз усган деб хам уни роса аявомман. Лекин ундан копро чидашга хар куни кучим камрок колаяпти.Хурматли Шайх, илтимос, маслахат беринг. Нима килиб хотинимни тугри йулга солишим мумкин? Еки ажрашишдан бошка йул йукми? Хотиним 23 ешда.хурмат билан, жавобингизни кутгувчи,Нодир

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинг. Ўзингиз насийҳат қилишни давом этдириш билан бирга хотинингизга гапи ўтадиган кишилардан ҳам ёрдам сўранг. Аллоҳдан унга инсоф сўраб дуо қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat