Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Итоатсиз хотин

20:58 / 27.08.2013 | tohir-v | 2148
Шайх ҳазратлари Алло Таоло умрингизни ва билимингизни бунданада зиёода этсин. Амин. Мени саволим куйидагича. Мен Тошкент шахрида ишлайман ва узимизнинг вилоятда квартира ва кишлокда ховли уйимиз бор. Хотинимга: "кишлокда ота-онам билан бирга тур, Тошкентдаги ишлар юришиб кетишигача" дейишимга итоатсизлик билан "квартирада тураман" дейди. Ахир ота-онамни ёнида бўлса кунглим хотиржам бўлади. Бундан ташкари, ота-онамга хизмат килса, орзу хавасларини курса дейман. Итоатсизлиги окибатида унга "ё кишлокда тур, Тошкентда уй олишимгача ёки уйинга кет дедим", у уйига кетишни танлади ва уни отаси олиб кетди. Шу кетганига 5 ой булаяпти. Келин бўлганига 3 йил бўлган, лекин келинчаклик пайтидан чет эл сафарида бўлганмиз. Бу гаплар чет элдан келганимиздан 2 ой утиб содир бўлди. Савол: Бу вактдан 4 ойдан ошиб кетди, энди ярашганим билан кайта никоҳ қилиш керакми? Отаси куёвининг уйидан кизини, икки ёшни муросага чакирмай, куёвини камситиб (Тошкентда эдим), олиб кетишига хакки бор эдими? Ахир киз томонни номусини химоячиси куёв саналади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Талоқ бўлмаса, никоҳнинг янгилаш кераги йўқ. Отаси нотўғри қилган. Сиз сабр қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat