Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Агар куёв иккинчи фарзандини тан олмаса...

00:00 / 04.02.2007 | eski savollar | 1138
Ассаломуалайкум ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Бу хатимни ёзишимдан асосий мақсад менинг тог'ам илтимос қилдилар. Мен уларнинг бир муаммолари бо'йича ёзмоқдаман. Ҳозир уларнинг хатларини ёзиб бераман.Ассалому алайкум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Менга ёрдам беринг. Мен бир мо'мин биродарнинг о'глига қизимни берган эдим. Улар битта фарзандлик бо'лишди, кейин оиласида тотувлик ёқолди. Қудам:қизингизда бизга нисбатан итоат ё'қ, қизингизни о'г'лим билан яшатмайман деб туриб олди.Қизингни олиб кет! деди. Мен иддаси чиққунча турсин десам ҳеч ҳам ко'нмади, кейин иддаси чиққунча шу ерда туради деб қизимни олиб бориб қо'йдим. Шу орада қизим иккинчи фарзандга ҳомиладор бо'либ қолган экан.Қудаларимнинг бундан хабари ё'қ қизимни уйдан чиқариб юборишга қаттиқ туриб олишди.Мен қизимни уйга олиб келдим.Қудам катта набирамга нафақа бериб турди.Лекин қорнидаги ҳомилага ҳеч нарса бергани ё'қ.Қизим ой куни етиб фарзанд ко'рди.Набирамга метрка олиш учун куёвимга паспортингизни беринг,болага ҳужжат олиб шифохонадан олиб чиқай десам,у бо'лса: Мен болани тан олмайман, паспортни бермайман деди.Одам юбориб қудамга о'г'лингизни паспортини беринг, набирангизни шифохонадан олиб чиқайлик десак, эркак қуда: Мен бу болани тан олмайман, паспортимни бермайман деди. Куёвимни ва қудамни болани тан олмайман дейиши, демак қизим зинокорликдан топган бо'ладими бу болани?Ҳар бир инсонни ахир о'зига яраша обро'си бо'лади.Мен ошна-ог'аинларим, қариндошларим, маҳалла олдида нима деган одам бо'лдим?Қизи зинодан бола орттирибди деган иснодга қандай чидаш мумкин? Шариати исломда бир инсонни обро'сини то'киш мумкинми?Ҳозирда набирам онасини фамилясида ҳужжат олиши мумкин,лекин катта бо'лганида сен отасиз туг'илгансан деган маломатни бу қиз қандай ко'тариши мумкин? О'зини мусулмон санаган куёвим, қудам наҳотки буни о'йлашмаса. Мен бу муаммоларни қандай ечишим мумкин?Қуйидаги ёзгн хат тогамникидир. Мен уни сизга етказиб беряпман. Илтимос бизга ёрдам берсангиз. олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аёл иддани эри билан яшаган уйда ўтириш лозимлиги шариатнинг ћукми. Ўша пайтдаги нафаќа ћам эрнинг зиммасида бўлади. Бола тан олмайман дейишлик, келинни зинода айблаш ћисобланади. Унда улар келиннинг бўйнига зинокорлигини шариат асосида ћужжат ва далил билан ќўймасалар, ўзларига тўћматчи сифатида жазо кўрилади. Ота фарзндни инкор ќилса, иккисини ћозирги тиббий услуб ила текшириб билиш мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat