Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отанинг кайта уйланиши

00:00 / 09.08.2008 | eski savollar | 1034
Ассалому алайкум хурматли устоз.Маслахат беринг, якинда онамиздан ажралиб колдик, отамиз бироз эзилиб колдилар, хар холда 49 йил бирга умр куриш насиб этди. Кунгли якин дустларим отангизни кайта уйлантиринглар дейишяпти. Оилада катта угилман, отам менинг оилам билан яшайдилар, тушунишим буйича бу ишни мен килишим керак экан. Опаларим бор хам бор, аммо улар билан маслахатлашмадим. Мен бу ишга хали тайёр эмасга ухшайман, куз олдимда онам турибдилар. Отамнинг бизга хеч кандай огирликлари тушаётгани йук, зериктириб куймасликга харакат килаяпмиз. Бу иш юзасидан оят, хадислар борми? Бирор бир муддатчи? Тартиби кандай? Шартлари борми ёки шарт куйиш мумкинми? Опаларимга кандай тушунтиришим керак, кариндош-уругларгачи? Аллох хаммамизни тугри йулга бошласин. Рахмат.Хурмат билан Мухаммадясин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ишни асталик билан ҳамманинг фикрини олиб, кейинроқ амалга оширилса ҳам бўлаверади. Сизга гапирганларга ўхшаганлар отангизга ҳам, опаларингизга ҳам гапиришади. Бир оз сабр қилсангиз яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat