Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота ва бола келишмовчиликлари

2 йил аввал | 15115 | 271
Устоз мен 19 ёшдаман, отам масжидга боришимга қаршилар, отамдан "нега масжидга боришимга қаршисиз" десам, "ноҳақдан қамаб юборадилар, ҳали ёшсан, 60 ёшингда борасан. Агар борсанг қатиқ жазолайман" деди. Ота-онам бенамоз одамлар, "мен дўстимнинг уйига" деб масжидга бораман. Онам биладилар, "даданг билмасин" дейдилар. Мен дадамни алдашим жоизми? Ёки масжидга жума намозини ўқигани бормаганим яхшими? Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жоиз. Дадангизга Аллоҳ таоло ақл ва фаросат берсин. Сиз бораётган масжиддан намоз ўқигани ким қамалди? Аксинча, қамалганларнинг ичида намоз ўқимйдиганлари кўп-ку! Аллоҳ таоло ақл ва инсоф бермаса қийин экан-да!

Топ рейтинг www.uz Openstat