Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талок

10:36 / 20.09.2013 | Umidbektoshkent | 972
Шайх жаноблари! Ман афсуски, иккита вазиятда талок сузини ишлатиб куйдим: 1)Ман аёлим билан турмишимиз бошида рузгордаги кийинчиликлар ва мени кайсарлигим туфайли куп уршиб турардик. Бундай вазиятларда, у куплаб талок сураган лекин мен хар доим у калимани айтишдан тийилиб турардим. Лекин шундай кунларни бирида аёлим билан яна каттик уршиб колдик ва талок сураб бошлади ва мен юзига шаполок тортиб юбордим. Шунда жазавага тушган хотиним хомиладорликда ичаётган таблеткаларидан бир ховуч олиб, хомилани улдирмокчи эканлигини айтиб огзига солиб ютмокчи булди. Бу вазиятни куриб, мен каттик куркиб кетдим ва шокка тушдим дориларни огзидан олиб сочиб юбордим ва узимни бошкара олмай, беихтиёр икки марта “Талок! Талок! ”- деб куйдим. Ман хакикатда каттик куркиб, узимни юкотиб куйдим ва бу сузлар огзимдан кандай чикиб кетганлигини билмай колдим. 2)Орадан анча вакт утиб, мен хорижга укишга кетдим. Аёлим эса уша тугилган фарзандим билан ота-онасиникида яшаб турди. Уйимизда эса укам уйланганидан сунг уз аёли билан яшади. Ман талабалигим туфайли ватанимизда колган оиламга етарли пул ишлаб жуната олмас эдим ва укамни пул топиши яхшилиги сабабли кварт плата сифатида оиламга пул бериб турар эди. Оилам эса уша пулга мухтож эди. Якинда аёлим билан телефонда гаплашганда “Укамдан пул олмаймиз”- деб кайсарлик килиб туриб олдим. Шунда аёлим “Ундай булса уни уйдан чикар”- деб туриб олди ва мен йўқ дедим. Шунда уни жахли чикиб, “Ё уни танла ё мани”- деб туриб олди ва талок сураб бошлади. Ман телефонни учириб куйдим. Шунга карамасдан у бир неча марта кайта кунгирок килиб, “Булмаса жавобимни- талогимни бер”- деб туриб олди. Ман кийин вазиятда колдим ва уни кайта-кайта кунгирок килишидан ва укангни ёки мени танла деб туриб олишидан газабланиб “Талок! ” деб айтиб юборганимни билмай колдим (яъни бир марта талок деб куйдим жахл устида укамга булган мехрим тошиб ва у бу сузни телефон оркали эшитди). Биз бу ишлардан каттик афсусдамиз ва асосийси бир биримизни севамиз. Ҳазрат, сизга саволим шундан иборат: “Бу икки вазиятларда талок тушдими ва агар ха булса жами нечта тушган? Ва нихоят, биз кайта никоҳ укитиб яшасак бўладими? ”

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу масалани жонли мажлисда ҳал қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat