Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ўқишда муаммо

01:02 / 12.02.2022 | Асад Беков | 719

Ассалому алайкум! Мен Қуръон ўқишни ўрганишни бошладим. Алҳамдулиллаҳ! Ёшим 62 да. Тепа тишларим тўлиқ йўқ. Пастда 8 та тишим бор холос. Протезга хеч кўника олмаяпман. Кўпгина харфларни талаффузида дефект чиқиб қолиш эҳтимоли бўлаяпти. Шу сабабли фақат ўзим учун ёлғиз холимда имкон қадар овозимни чиқариб китоб ўқийверсам, талаффузимдаги нуқсонлар учун йўл қўйилаётган хатоларни карохияти менга гунох бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлмайди. Аллоҳ ажрингизни кўпайтириб берсин! 

عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْقَالَ رَسُولُاللهِصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَالْمَاهِرُ بِالْقُرْآنِ مَعَ السَّفَرَةِ الْكِرَامِ الْبَرَرَةِ، وَالَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَيَتَتَعْتَعُ فِيهِ وَهُوَ عَلَيْهِ شَاقٌّ لَهُ أَجْرَانِ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонга моҳир киши олийжаноб, мукаррам элчилар (фаришталар) билан биргадир. Машаққат билан, тутилиб ўқийдиган кишига эса икки ажр бор», дедилар».
Изоҳ: Қийналиб ўқийдиган киши ҳам ўқигани, ҳам машаққатга сабр қилгани учун икки ажр олади, аммо буни Қуръонга моҳир кишининг ажридан икки баравар кўп деб тушунмаслик керак. “Саҳиҳи Муслим” китобидан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat