Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳтарам ҳазрат,илтимосим бор!

00:00 / 20.08.2008 | eski savollar | 638
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум!Муҳтарам ҳазрат. Мен ва аёлим,Аллоҳ берган уч қизни тарбияламоқдамиз.Яратган Э'гам улани солиҳалардан қилсин,омийн! Мен аёлим билан бирга шу фарзандларга шукрона келтириш билан бирга Аллоҳга дуолар қилиб о'г'ил фарзанд ҳам тиламоқдамиз,Иншааллоҳ.Сиз ҳам яратган Э'гамдан бизларга о'г'ил фарзанд беришлигини со'раб дуо қилишингизни со'ранаман,илтимос! Ташаккур ва э'ҳтиром ила,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало сиз билан келинимизга совға тарийқасида бир ҳадиси шарифни шарҳи билан тақдим этишга ижозат бергайсиз.Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса, уларга одоб берса, меҳрли бўлса ва кафолатини олган бўлса, албатта, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар. «Ё Аллоҳнинг Расули! Агар иккита бўлса ҳамми?» дейишди. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Қавмдан баъзиси «Битта» дейилганда, «Битта бўлса ҳам» дердилар», деб билди». Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Битта бўлса ҳам вожиб бўлади» деб жавоб берганлари ҳақидаги ривоятлар ҳам бор.Биттами, иккитами ёки учтами, ундан кўпми қиз боланинг тарбиялаб вояга етказиш ила бандага жаннатга кириш вожиб бўлиб қолиши жуда улуғ гап. Бу қиз бола тарбиясига бизнинг динимиз қанчалар катта эътибор берганини яна бир бор таъкидлайди.Албатта, қиз боқиш жуда нозик ва машаққатли мевҳнат эканини ҳамма яхши билади. Аммо бу меҳнатнинг савоби ва мукофоти ҳам ўзига яраша юқори даражада эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб олмоқдамиз.Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Учта қизга одоб бериш, меҳрли бўлиш ва кафолатига олиш ўта савобли иш экани.2. Иккита қизга одоб бериш, меҳрли бўлиш ва кафолатига олиш ўта савобли иш экани. 3. Битта қизга одоб бериш, меҳрли бўлиш ва кафолатига олиш ўта савобли иш экани.Қиз болаларга одоб берган, меҳрли бўлган ва кафолатига олган кишига жаннат вожиб бўлиши. Аллоҳ таоло сизларга қўша-қўша ўғил фарзандларни ҳам ато этсин! Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat