Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Милк қонаши ҳақида

08:23 / 12.10.2013 | Jasur aka | 1373

Устоз, одатда уйқудан тургача, узоқ вақт ҳеч нарса истеъмол қилмасам (3-4 соат) ёки тишимни ювгач таҳорат олаётганимда милким қонайди. Сўнгра 2-3 минут кутсам ўтиб кетади. Таҳорат қилгандан сўнг (атийдан 2 кун шуни кузатдим. . . ) то кейинги таҳоратгача тупуригимда ҳеч қандай қон аломатлари бўлмайди. Лекин, синаб кўрдимки атайдан 1-2 мартта қаттиқ милкимни сўриб тупукни кузатсам, унда қон аломатлари бўлади(таҳоратдан сўнг 30 минутлар ичи ҳар қандай ҳолатда, оддий тупурсам ҳам ёки қаттиқ шимиб тупурсам ҳам қон аломатлари йўқ. Яъни бемалол бир намоз вақтига етиб ортади).

Кузатишларим натижасида, хулоса қилдимки таҳорат қилгандан сўнг 2-3 соат ичида соғлом одамлар каби таҳоратда нуқсон бўлмайди, ин шаа Аллоҳ (атайдан милкимни қаттиқ шимиб кўрмасам албатта).

Лекин, юқоридаги ҳолатда менга номаълумки таҳоратдан сўнг овқат есам ёки нимадир ичсам милким қонайдими йўқми.

Савол: Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб мен оддий соғлом инсонлар каби таҳоратда давом этавераман-а? Ҳар намозга олишим шарт эмас-а? (Яъни милким қонаганини билишим билан таҳорат оламан). Бу ҳолатда агар имомликка ҳақлироқ бошқа инсон бўлмаса имом бўлсам бўладими? (Албатта олдин таҳорат борлигини аниқ билгач! ). Қисқаси, соҳиби узр эмасман-а?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳа, шарт эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat