Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш юзасидан номаҳрамлар билан мулоқот қилсам бўладими?

18:20 / 13.02.2022 | Abbos | 931

Ассалому алайкум! Мен ҳали уйланмаганман, ҳозирда мактабда ишлайман, менинг вазифам ёшлар билан яъни ўқувчилар билан бирга турли хил тадбирлар ва ташкилий ишларни олиб бориш ва ташкиллаштириш. Мен ишим давомида мактаб ўқувчилари жудаям кўп мулоқотда бўламан, албатта иш юзасидан. Буларнинг аксарияти қизлар бўлади. Баъзида қиз бола ўқувчим билан якка тартибда мулоқот қилишимга, бир хонада ўтиришимга тўғри келиб қолади. Алҳамдулиллаҳ 5-намоз ўқийман ва албатта улар билан ҳеч ҳам фитна ёки зинога боришликка ҳаракат қилмайман, бундай мақсадим умуман мавжуд эмас. Устоз сизга саволим шуки, мен шу ишимда қандай йўл тутишим керак? Агарда мен қизлар билан муомила қилмасам ишимни чала бажарган бўлиб қоламан ва қизлар ажралиб қолишади-ку! 2-саволим: Мен ўзиндан анча кичкина бўлган, ўқувчимга якка тартибда араб тилидан дарс берсам бўладими? Илтмос шу масалаларда маслаҳат берсангизлар. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Фитнага олиб бормайдиган тарзда ва зарурат миқдорида мулоқот бўлса зарари йўқ.

2). Бир хонада ёлғиз қоладиган бўлсангиз, жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان

“Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг  учинчиси шайтон бўлади” деганлар.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat