Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талок

00:00 / 26.08.2008 | eski savollar | 3983
Ассалому алейкум Шайх хазратлари. сизга муъмин мусулмонларни илмини зиёда килиш йулида олиб бораётган ишларингизга Оллох барокотлар ато этсин. Купол савол бераётганимдан олдиндан кечирим сурайман. Мен жуда ёш уйланганман, уша пайтлар Ислом дини какида кам тушунчага эга эдим. Аникрок килиб айтган "Талок" нинг хукми хакида бирон фикрга эга эмас эдим. Бир куни хотиним билан жанжаллашиб уч талок деб куйган эдим. (Талок ёки уч талок аник эсимда йук 5 йил утди) Бу талок хисобланадими? Агар шундок булса мен нима килай? Айрим дустларим билан маслахатлашганда хотинингни бошка бировга никох килиб, у бир кечани уша билан утказиб, кейин кайтариб сенга никох килишлари мумкин деди. Бу шундайми? Менинг бунга эркаклик гурурим чидамайди Сиздан илтимос бу хакида тулик маълумот берсангиз Ахир 2та фарзандим бор Иккинчи саволим шу хакдаким бизлар мактаб укиган давримизда эски узбек ёзуви(араб алифбоси фани ) утилар эди. Хозирги кунда бу фан олиб ташланган. Менга бирта таклиф бор эди. Бизлар мусулмон давлатмиз Алхамдулиллах мактабларимизга Ислом фани киритилса.Оллох берган зуриёдларимиз ёшлигидан Оллохни таниса. кандок зур буларди. Бу эса ёшларимизни хар хил окимларга киришини олдинини олар эди. Оллохни таниган инсон кулидан хеч качон ёмонлик келмайди деб уйлайман.. Оллох сиздан ва ахли оилангиздан рози булсин. Илмингизни зиёда килсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Талоқнинг сони эсингизда йўқ бўлса, бир талоқ бўлади. Бир талоқдан кейин яшаб кетган бўлсангиз ҳечқиси йўқ. Чунки бир ражъий талоқдан кейин гап ёки амал билан хотинига қайтса бўлади. Сизда ҳозир икки талоқ қолган бўлади. Сиз бу масалани оғайниларингиз билан эмас. Уламолардан сўраб аниқланг. Менинг айтганларим умумий гаплар. Сиз илмли домлаларга бориб масалани тушунтиринг ва қўшимча чаволлари бўлса жавоб беринг. Кейин аниқ жавоб оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat