Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

маслаҳат сўраб

17:41 / 23.10.2013 | muslimat. | 2144
Устоз Аллоҳ таоло динимиз ёълида қилаётган ишларингиз учун улуғ ажрлар берсин. Устоз мен учун жуда муҳим бўлган масала *оила қуриш масаласи* ҳақида маслаҳатингиз керак. Мени ота-онам бир қизга уйлантиришмоқчи, Мен *Бахтиёр оила* номли китобингизда муносиб келин қандай бўлиши лозимлиги ҳақида ўқидим, менинг мақсадим шариат асослари асосида турмуш қуриб, динимиз кўрсатмалари асосида ҳаёт кечириш, мен қиз билан бир марта учрашиб гаплашдим, мен у қизни айблаш ёки, ундан бирон камчилик топишдан йироқман, чунки ўзимда ҳам камчиликлар етарлича топилади. У қиз диний амалларни қилмайди, балки вақти келиб Аллоҳ таоло ҳидоят берса ҳақ ёълда яшар иншааллоҳ! Устоз ота-онам шу қизга уйланасан дейишяпти, яқинда нон синдиришмоқчи, ота-онамга итоат қилиб шу қизга уйланишга рози бўлайми? Шу қизга уйланиб шариат аҳкомларини Аллоҳ қодир қилганича ўргатсам, хайрли бўладими? Устоз бизларни ҳаққимизга дуо қилинг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аммо мулоҳазангизни ота ва онангизга айтинг. Аслида намоз ўқиб, рўза тутадиган, Исломга амал қиладиган келин яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat