Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дипломатия

00:00 / 28.08.2008 | eski savollar | 534
ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари.. рамазон ойлари муборак болсин. Аллоҳдан сизга ва барча муслим ва муслима диндошаримга,қолаверса озимга бу ойнинг Аллоҳ ваъда этган яҳшликларига эришишлигимизи сораб дуо қиламан. Устоз, ман бир нарсага олдиндан қизиқаман. яъни инсонлар ортасидаги муомала ва турли муносабатлар одоби қоидалари - бугун копроқ ишлатиладиган атама билан айтсам инсоний муносабатлар дипломатияси. албатта бу борада (аввалроқ йилларда) турли гарб сиёсатъилари ва ёки давлат арбобларининг озига ҳос (бу соҳада) эришган тажрибаларидан иборат манбаларни оргнар эдим. масалан абраҳам линъолин, дале ъарнегиэ каби. лекин яқин яқинларда англаб еттимки(ислом тариҳи ва ҳадислардан аллоҳ насиб қилган озгина илм органиш ила) асли бу масалани исломдан, росулуллоҳ с.а.в ва отган пайгамбарлар,саҳобалар р.анҳумлардан органиш керак экан.. ман сорамоқчи болган нарсам ислом тариҳида барчамизга орнак болган зотларнинг одоб аҳлоқ ривоятлари топланган бирор манба борми топиб оқиш учун. тогри бундай малумотлар жуда коп, манга айни керелиги шундай илмни бир оз болсада жамланмаси болган,асл тариҳий ҳодисалар ва зотларнинг нутқларидан иборат ривоятлардан оборат болган бирор,озиз оқиган билган китобни тавсия қила оласми олиб оқиш учун. (3 та инглиз, турк ва араб тилларидаги манбаларни оқий оламан.) жавобингиз учун раҳмат...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу борада китоблар жуда ҳам кўп. Имом Бухорийнинг «Ал-Адаб ал-Муфрад» китоби ва унинг шарҳи бунга мисол бўла олади. Шунингдек, Мовардийнинг «Адабуд-Дуня вад-Дийн» нмли китоби ҳам машҳур. «Адабуд Дунё вад Дин» диний фазилат ва ахлоқлар ҳамда ижтимоий одоблар ҳақидаги китобдир. Ундан асосан фазилатларга чақирувчи ва разилатлардан қайтарувчи оят ва ҳадисларга суянилган. Кейин эса араб адабиёти ва мусулмон халқлар адабиётидаги ҳикмат, шеър, мавъиза ва масаллардан кенг фойдаланилган. Имом Мовардий «Адабуд Дунё вад Дин»ни беш бобга тақсимлаган:1. Ақлнинг фазли ва ҳавои нафснинг мазаммати.2. Илм одоби.3. Дин одоби.4. Дунё одоби.5. Нафс одоби. Камина ходимингиз ҳам Имом Бухорийнинг «Ал-Адаб ал-Муфрад» китобини тўрт жузда шарҳ қилди. Шунингдек, имом Ҳасан Марвазийнинг «Яхшилик ва силаи раҳм» китобини ҳам катта шарҳи тамом бўлди. Иккиси ҳам нашрга тайёрланмоқда. Дуо қилиб туринглар. Нашр этилса, иншааллоҳ, барчамиз биргаликда ўқиймиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat