Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Угирланган дарахт хакида

00:00 / 28.08.2008 | eski savollar | 693
Ассалому Алайкум Хурматли Шайх жаноблари. Сизга олган жавобим учун чукур миннатдорчилик изхор килган холда, яна бир савол билан мурожат килишга ижозат бергайсиз.Мени бир дустим булиб, у ёшлигида бир махалладан янги экилган ёнгок дарахтини сугириб олиб кучасига экиб куйган эди. Йиллар утиб акл кириб, халол харомни фаркига боргач, нима киларини билолмай боши котган. Дарахт хам усиб мева бера бошлаган. Кесиб ташлай деса кузи киймайди уволи бор деб, Мева берса угирланганини эслаб нима киларини билмайди. Маслахат беринг. Илтимос! Жавобингиз учун олдиндан рахмат!Аллох сиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша дарахтнинг эгасини топиб, эгаси ўтиб кетган бўлса, унинг меросхўрларини топиб ҳақларини ҳалол қилишни сўрасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat