Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Паркинсон касаллигида ибодат

13:05 / 08.03.2022 | Sardor | 804

Ассалому алайкум! Онажонимда паркинсон касаллиги аниқланган. Алҳамдулиллаҳ онажоним 5 вақт намоз ўқишади. Лекин таҳоратга қийналишябди намоз оқишларига ҳам қийналаишади лекин таҳоратда қандай енгиллик бор чап қоллари ҳаракатлантиргани қийналишади бу касаллик тузалмайди борган сари огирлашади дейилган экан лекин буни онажоним билишмайди. Онажоним жуда қийналади базида йиглаб озларини сиқиб қойишади уларга сиқилиш мумкин эмас. Шундай пайтларда уларга қандай гаплар айтишни билмай қоламан. 2.Тузалишлари учун қандай озилари ўқишаларига дуони тавсия қиласиз. 3 Қандай ҳадислар билан уларга далда берайлик. Бу касаллик ҳақида толиқ ёзолмадим ушбу касаллик ҳақида маълумотни билиб таҳоратдаги енгилликлар ҳақида маълумот беринглар илтимос Онажонимнинг ёшлари 57 да.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳорат қилишларига ёрдамлашинглар. Намозни қодир бўлганича ўқийдилар. Туриб ўқишга қодир бўлмасалар ўтириб, ўтириб ўқишга қодир бўлмасалар ётиб ишора билан бўлса ҳам ўқийдилар. 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ قَالَ النَّبِىُّ  صلي الله عليه وسلم: إِنَّ الْعَبْدَ إِذَا كَانَ عَلَى طَرِيقَةٍ حَسَنَةٍ مِنَ الْعِبَادَةِ، ثُمَّ مَرِضَ قِيلَ لِلْمَلَكِ الْمُوَكَّلِ اكْتُبْ لَهُ مِثْلَ عَمَلِهِ إِذَا كَانَ طَلِقًا حَتَّى أُطْلِقَهُ أَوْ أُكْفِتَهُ إِلَىَّ. وَ كَذَا وَرَدَ فِى الْمُسَافِرِ وَ الشَّيْخِ الْكَبِيْرِ مرقاة 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бир банда ибодат бўлган амаллардан бирини ўзига одат қилиб олиб, сўнг касал бўлиб қолса, унга вакил қилинган фариштага “Бандамни касаллигидан фориғ қилгунимча ёки вафот топтиргунимча соғлик вақтида қилган амалларининг савобини ёзиб тургин” дейилади”, дедилар”. Бундай ҳадис мусофирлар ва кексалар ҳақида хам айтилган (Мирқот). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat