Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳақиқий тавба қилиш

10:05 / 23.08.2013 | Abdulloh6633 | 2703
мен Аллоҳга ўзим йўғиз қолганимда Унга энди ҳеч гуноҳ қилмасликка ваъда бераману, лекин, кўчага чиқсам, дунё билан чалғиб кетсам яна ваъдамни бузавераман(масалан, номаҳрамларга қараш каби уйланган бўлсам ҳам). Бундан ўзимдан нафратланиб кетаман, бу ҳол жуда кўп такрорланаверганидан жуда умидсизликка тушиб қолганман. Бу ҳолдан қандай чиқсам бўлади, ҳақиқий тавбани қандай қилсам бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало бундай ҳолат сиздан бошқаларда ҳам бўлишини билиб қўйинг. Ҳозирги замондан руҳий тарбия устозлари йўқ даражада бўлиб қолгани шу ҳолатга олиб келган. Сиз "Руҳий тарбия" китобидан фойдалансангиз, тавбадан бошқа кўпгина нарсаларни билиб, амал қиласиз. Иймонни мустаҳкам қилиш, ноумид бўлмаслик керак. Банда тавба қилишда бардавом бўлса, Аллоҳ мағфират қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat