Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

АЁЛЛАРНИ ХАМ ХАТНА КИЛИШ ОДАТИ БОРМИ?

00:00 / 02.09.2008 | eski savollar | 4083
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ФАЗИЛАТЛИ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ, МУХТАРАМ УСТОЗ!Сизга бир нечта саволлар билан мурожаат килишга ижозат бергайсиз:1. Бир китобда укиб колдим, ёки интернетдами аник ёдимда йук, Валлоху аълам. Кайсидир халкда аёлларни хам хатна килишади дейилган. Шу масалага аклим ожизлик килди. Ростдан хам аёлларни хатна килиш одати борми? 2. Мажмаъ ул Максуд (Мухтасар ул викоянинг шархи)да «Никох» бобида жинсий алока одоблари хакида ёзилган. Унда ёзилишича, эркак киши алока вактида аёл кишининг андомига караса бола гилай булади каби бир неча шундай макрухликлар хакида айтилган. Лекин “Ислом.уз”да укидимки: «Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлар, агар эркак хотинига орқа томондан олдига яқинлик қилса бола ғилай бўлади, дер эдилар. Шунда «Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, эканзорингизга хоҳлаган томонингиздан келинг», ояти нозил бўлди». Тўртовлари ривоят қилдилар. Яхудийларга хилоф уларок боланинг қандоқ бўлишига яқинлик қилиш ҳолати сабаб бўлмайди» дейилган. Умуман олганда жинсий алока вакти, холати боланинг кандай холатда тугилишига таъсир утказадими? 3. Фикх китобларида Бомдод намозидан кейин токи куёш найза буйи кутарилгунча ва аср намозидан кейин токи куёш ботгунча нафл укиш макрух дейилган. Лекин казо намозларини, жаноза намозини укиш ва саждаи тиловат килиш дурустдир дейилган. Шу икки вактда утмишда укий олмаган намозларни укиса буладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Баъзи иссиқ ўлкаларда, мисол учун Мисрда қизларни хатна қилиш бор.2. Жавоб саволингизда турибди.3. Қазо намози ўтмишда ўқий олмаган намоздир. Саволингизни қайта ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat