Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эко ҳолатида намоз

13:13 / 20.03.2022 | Ноза | 810

Ассалому алайкум! Биз эко қилдиряпмиз, 2 марта ўхшамади, 3 бор ҳаракат қилмоқчимиз. Экода эмбрион қўйилганидан сўнг, 12 кун давомида ўзини асраш ётиш керак. Намозларимни қазо қилмоқчи эмасман, тик турган ҳолда руку саждасиз ўқисам майлими? 2. Таҳорат қилгандим бундан олдинги эко уринишларда ҳам, балким таяммум қилсам ўзимни эҳтиёт қилармидим фақат 12 кун. Ижобий натижа булса яна таҳорат қиламан иншооллоҳ. 3. Аллоҳ нассиб қилса ҳомиладор бўлсам шу ой, рамазон ойи рўзасини тута олмайман, чунки экодан сўнг кунда 3 маҳал дори-уколкар қилиш керак. Қолдирилган рўзамни қазосини тутиб бераман ва ҳар кун учун фидя бераманми ёки каффорат рўза тутаманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1-2) Таҳоратни ҳам намозни ҳам мукаммал қилинг. Булардан бошқа фаолиятларни чекласангиз бўлади. Агар шу 12 кун ичида ҳомила ривожланиб кетишига руку сажданинг таъсири борлиги ва намозни вақтинча имо-ишора билан ўқиб туриш лозимлиги исботланса, шундай қилсангиз бўлади. 

3) Агар ўша муолажалар ишончли табиб тарафидан зарурий деб топилса рўза тутмаган кунларингизнинг қазосини бошқа кунларда тутиб берасиз. Каффорот вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat