Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

шайтон васвасасидир балким

00:00 / 11.09.2008 | eski savollar | 3335
Ассалому алайкум Шайх хазратлари сизга саволим шундан иборат. Ман бу булимда куп саволларни укиб тураман шу каторда талок масаласига доир саволларни хам. Шу сабабли ми айрим пайтлари талок деган суз миямда урнашиб колади .Бу шайтон васвасасидир балки демокчиманки одам ичида талок деган сузни эсласа хотинига талок тушиб колмайдими.(Аллох асрасин ) Аллох илмизни зиёда килсин!!!!!жавобиз учун олдиндан рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ менинг умматимдан ўзига ўзи, ичида гапирганини мадомики талаффуз қилиб айтмаса ёки амалга оширмаса, кечиб юборди», дедилар».Бешовлари ривоят қилишган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан, биров ичида хотинимни талоқ қилдим, деса талоқ тушмайди. Аммо овоз чиқариб айтса талоқ бўлади. Бир киши ўз хотинига, сен талоқсан, деса талоқ тушади. Ундан нимага, нима ниятда бу гапни айтдинг, деб сўраб ўтирилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat