Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мискин

19:11 / 27.07.2013 | Treker | 817

мухтарам Шайх ҳазратлари. Мискин деб кимни айтилади, яъни мискиннинг шаръий меъзонлари борми. Бугунги замонамизда кимларни мискин десак бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 Буни баён қилинганига кўп бўлган. Китоб ўқимаганингиз учун билмайсиз ва менинг вақтимни исроф қиласиз. Ўзим бир неча йиллар олдин ёзган нарсани ўзим излаб сизга топиб беришим керак бўлади. Сиз эса ўзингиз учун керак бўлган нарсани топиб ўқишга эринасиз.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамлар атрофида айланиб бир луқма, икки луқма ёки бир хурмо, икки хурмо олиб қайтадиган мискин эмас. Лекин мискин ўзини беҳожат қиладиган бойлик топа олмаган, унга эътибор берилиб садақа қилинмайдиган, ўзи туриб одамлардан сўрамайдиган кишидир», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон киши ноилож ҳолда мискинликка учраб қолганида ҳам ўзини қандай тутиши лозимлигини баён қилмоқдалар.

Аслида мусулмон одам мискин, фақир-камбағал бўлиши керак эмас. Қўлидан келган барча ҳалол имкониятларни ишга солиб, ўзини ўзи таъминлаб фаровон турмуш кечиришга интилиши лозим. Бу мусулмонга фарз. Аммо дунё бир хил турмайди, турли ҳодисалар рўй беради, инсон хоҳлаган нарса бўлавермайди. Ана шу сабабга кўра танг ҳолатга тушиб қолган мусулмон ҳам ўзини бардам тутиши керак. Одамлар унинг бу ҳолини билиб қолмаслиги керак. Дарҳол бировлардан ёрдам, садақа сўрашга шошилиш яхши эмас. Ўзини ана шундоқ тутган одам мискин бўлади. Бошқа мусулмонлар уларни қидириб топишлари, закотга ҳақдор санаб, ҳақларини топширишлари лозим.

Одамлардан хиралик ила нарса сўраб юриш, бир-икки луқма учун ҳам тиланишдан қайтмаслик тиланчининг иши. Тиланчилик эса, мусулмонликда қоралангандир. Тиланчи шу йўл билан ҳожатини чиқарса, мискин ўзи сўрамагани учун кишилар унинг ҳолидан хабардор бўлиб турадилар.

ҳанафий мазҳаби таърифида, мискин ҳеч нарсаси йўқ, фақир еса баъзи нарсалари бор-у, лекин моли шаръий нисобга етмаган одамдир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, закот бериши вожиб бўлмаган одамдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat