Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза вақти

06:05 / 01.05.2022 | Mirzohid | 934

Ассалому алайкум! Биз уйда оилавий хаммамиз рўза тутамиз. Биз хар йили тақвимга қараб оғиз ёпиб, оғиз очардик. Бу йил эса опам, барча ерда чоп етилган одатий тақвимдан бошқача тақвим кўрсатдилар ва шу бўйича тутамиз дедилар. Опам кўрсатган тақвимда, ифторлик вақти одатий тақвимдагидек, аммо сахарлик вақти одатдагидан 10 дақиқа ортда(яъни 3:35 эмас, 3:25 да). Айтишларича бу тақвимни устозлари тузиб берган эмуш(ўзлари Қуръон ва тажвиддан таҳсил оладиган устозалари). Биз одатий ишлатадиган тақвим намоз вақтига тўғирлаб тузилган эмуш(яъни хато) ва 1-2 маротаба одатий тақвим бўйича оғиз ёпганимизда, рўзангиз қазо бўлди деб айтдилар. Биз уларга барча ерда, ҳаттоки телевизорда ҳам шу вақт кўрсатиляптику десак, йўқ у вақт нотўғри деб туриб олганлар. Устозлар тузиб беришган тақвим тўғри эмуш. Опамнинг сўзларига ишонадиган бўлсак, барча одатий тақвим билан рўза тутаётган мўмин мусулмонларнинг рўзаси қабул бўлмаяткан эканда?! Бизнинг эса бошимиз қотган қайси вақт билан тутишни билмаяпмиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтиётини олган яхши. Сизлар 10-15 минут аввалроқ ёпсангизлар эҳтиётини олган бўласизлар. Аммо бомдод намозни Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси чиқарган тақвим бўйича ўқинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat