Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

топган дунёсининг хукми кандай булади?

00:00 / 15.09.2008 | eski savollar | 819
Хурматли Шайх хазратлари!Динимизда мумин одам хеч качон локайд булмайди деган гап бор. Биз биродарларимизни ёмон ишлардан кайтариб, яхшиликга етаклашимиз кераклиги хам хаммага маълум. Менинг кариндошим олдин давлат ишида ишлаган. Ишлаган пайтида пора олиб турар эди, ва шунинг эвазига уй-жойлар, машина олган. 5 йил олдин ишдан чикиб кетди, ва тадбиркорлик билан шугулланишни бошлади. Бундан ташкари намозхонликка киришиб кетди, махаллани масжидига, жума намозларига доимо борадиган булди ва бугунгача боради. Беш йилдан бери фирмасига банкдан хар йили янада купрок микдорда, миллионлаб кредит олиб келмокда. Хозир ишлари юришиб, ва банкни пулини айлантириб, бир неча дуконлар, уй-жойлар, мошиналар, Камазлар эгаси булди. Мен кариндошимга шу иши таквосига зидлигини айтдим, лекин у уз билганини киляпти. Хурматли Шайх хазратлари! Илтимос бу мавзу буйича уз муносабатингизни билдиринг. Мен кариндошимни шу ишлардан кандай кайтарсам булади? Ва яна битта савол : агар кариндошим тавба килса, шу кунгача топган дунёсининг хукми кандай булади? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр билан насийҳат қилишда давом этинг. Тавба қилса, молини тафтиш қилиб, ҳаромини ўта камбағал одамларга беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat