Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳъёу улумуд Дийн китоби хакида

00:00 / 15.09.2008 | eski savollar | 2074
Ассалому алайкум! Мухтарам, шайх хазратлари. Сизнинг каламингизга мансуб булган "Рухий тарбия" китобининг 1-кисмида Имом Газзолийининг "Эҳъёу улумуд дийн" асари рухий тарбия илмининг энг машхур китоблари каторида курсатилган. Шу билан бирга, мазкур китобда асосан мавзуъ (сохта) хадислар келтирилганлиги ёзилган. Адашмасам, Росулуллох саллолоху алайхи васаллам номларидан ёлгон хадис тукиш катта гунох. Шунинг учун мен мавзуъ хадислар келтирилган китоблардан умуман фойдаланмаслик керак деб билардим.Мухтарам устоз, сиздан илтимосим, мазкур масалага ойдинлик киритиб берсангиз - яъни кандай холатларда мавзуъ хадислар келтирилган китоблардан фойдаланса булади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур китоб уламолар томонидан диққат билан ўрганилган ва мулоҳазали жойлари кўрсатилган. Буни сиз ўқиган сатрларнинг ўзида ҳам айтиб ўтилган. Саволингиз ортиқча.У зотнинг «Иҳъёу улумуд-дийн» китоби катта шов-шувларга ва тортишувларга сабаб бўлган китобдир. Бу китобнинг ишқибозлари кўп бўлиши билан бирга танқидчилари ҳам оз бўлмаган. Танқидчилар асосан, китобга киритилган мавзуъ – сохта ҳадислар ва баъзи ҳикояларга эътироз билдирганлар. Мисол учун, машҳур танқидчиларидан бири Ибн Жавзий қуйидагиларни ёзади: «Билки, «Иҳъё» китобида фақат уламоларгина биладиган офатлар бордир. Ақаллиси ботил – мавзуъ ҳадислардир. Уларни бошқалардан кўчирган, ўзи тўқимаган. Мавзуъ ҳадис ила савобли иш қилиб бўлмайди. Сохта гап ила ғурурга кетиб бўлмайди».Ким нима деса, десин, аммо Имом Ғаззолийнинг «Иҳъёу улумуд-дийн» китоби тенги йўқ китобдир. У кишидан кейин келганлар бу китобдан унумли фойдаланганлар ва фойдаланмоқдалар. Имом Ғаззолийнинг «Иҳъёу улумуд-дийн» асаридан фойдаланиб, китоб ёзган замондош уламоларимиздан Саъийд Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳ «Иҳъё»нинг мақтовида, жумладан, қуйидагиларни ёзади: «Иҳъё» китобига кўпчилик боғланган ва уни Исломда таълифда ўхшаши йўқ китоб».Менимча, «Иҳъё»да Имом Ғаззолийдан бошқаларга насиб қилмаган маънолар бор. Унда яна бир хил маънолар бўлиб, улар гўзал тарзда ёзилган ва кўпгина уламолар у кишига бунда шерик бўлганлар. «Иҳъё»да яна бир хил маънолар борки, улар ихтилофларга сабаб бўлган.Керак жойини мутахассислар таҳқиқ қилишлари учун ва бошқаларга шерик бўлган гапларини ҳам тарк этиб, «Эҳъё»нинг ўзига хос қисмини оладиган бўлсак, ўша нарсалар Имом Ғаззолий давридаги мушкулотларнинг давоси эканини кўрамиз. Худди ўша даволар бугунги кунимизнинг дардларига ҳам хизмат қилишида шубҳа йўқдир. Асримиз дардларининг энг кўзга кўринганлари руҳий бўшлиқ ва шаҳватларнинг ғолиб бўлишидир».

Топ рейтинг www.uz Openstat