Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох хусусида

00:00 / 16.09.2008 | eski savollar | 2215
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух, хурматли шайх хазратлари. Сиздан илтимос менга никох тузилиши хакида тугри курсатма берсангиз. Бир биродаримиздан никох икки ёш уртасида бир-бирига калбан хеч кандай номакбул ниятларсиз чин мехр мухаббат уйгониши билан шаърий удумларсиз хам никох тугридан - тугри богланади, аммо бу каби никох одобсизлик саналмаслиги учун шаърий коидаларга амал килиниши лозим деб айтганди. Шу масалага кандай маслахат берасиз!? Калбларнинг бир-бирига мехр-мухаббат уйгониши билан никох тузиладими? Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат, Аллох сиздан рози булсин. Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Никоҳ» луғатда қўшилиш, жамланиш, яқинлашиш маъноларини англатади. Шариатда эса, никоҳ бир боғланиш бўлиб, у туфайли икки боғланувчига бир биридан шаръий асосда қасддан ҳузурланишни ҳалол қилишдир.Ҳанафий мазҳабининг таърифида эса, никоҳ бир боғланиш бўлиб, у туфайли қасддан ҳузурланиш, яъни, эр кишининг никоҳида шаръий монеъ бўлмаган аёл кишидан ҳузур олишини ҳалол қилишдир.Таърифдаги «аёл» сўзи ила аёл кишидан бошқа билан никоҳ боғланиши мумкин эмаслиги, яъни, никоҳ боғланиши фақат бир эркак ва бир аёл орасида бўлиши мумкинлиги келиб чиқади.«Никоҳида шаръий монеъ бўлмаган» деганидан шариат никоҳини ҳаром қилган аёлни никоҳлаб бўлмаслиги чиқади. Мисол учун, бутпараст аёлга, маҳрам – яқин қариндош аёлга уйланиб бўлмайди.Никоҳнинг шариатга киритилишига далил Қуръон, Суннат ва Ижмоъ орқали собит бўлган.Никоҳ тугуни ийжоб ва қабул ила боғланади. «Ийжоб» ақди никоҳда иштирок этадиган икки томоннинг биридан шу масалада аввал содир бўладиган нарса, «қабул» эса иккинчи ўринда содир бўлган нарсадир. Мисол учун, бир эркак, аёл кишига, менга хотин бўлишга розимисан? деса «ийжоб» бўлади. Аёл унга, розиман, деб жавоб берса «қабул» бўлади. Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Валийлар ёки вакиллар орқали ҳам «ийжоб қабул» бўлиши мумкин.Ҳанафий мазҳабида фақат ийжоб ва қабулгина никоҳнинг рукни ҳисобланади.Ийжоб ва қабулда ишлатилган иборалар абадийликни ифода қилиши шарт. Вақтинчаликни ифода қилса бўлмайди. Вақтини таъйин қилиб, фалон ойга, фалон йилга никоҳландик, дейилса, никоҳ ботил бўлади. Шунинг учун ҳам, муваққат никоҳ ва мутъа никоҳи ҳаром бўлади.Уларнинг лафзи «завважту-никоҳланишга рози бўлдим ва тазавважту-никоҳландим» каби ўтган замон феъли ёки «заввижнии - менга никоҳланишга рози бўл» деганда «никоҳладим» дейиш каби буюруқ ва ўтган замон феъли ила ифода этилади. Ёки бир тараф никоҳ рағбатини билдирганда иккинчи тараф, қабул қилдим, деса ҳам бўлади.Икки тараф бунинг маъносини билмасалар ҳам бари бир. Умуман арабчани билмайдиган одамлар ийжоб ва қабул лафзларини ўз тилларида ифода қилишлари мумкин.Никоҳ ақди никоҳ, уйланиш ва бир нарсани ўша вақтнинг ўзида мулк қилиб беришни англатиш учун ишлатиладиган лафзлар ила тўғри бўлади.Никоҳ ва уйланиш маънолари Қуръонда келгани учун мазкур икки лафзни ишлатиш афзалдир. Аммо мулк, ҳиба, садақа каби ўша вақтнинг ўзида мулк қилиб беришни англатувчи сўзлар турли сабабларга кўра ишлатилиб қолса ҳам никоҳ дуруст бўлаверади. Одатда никоҳ ва уйланиш лафзлари ишлатилиши ҳаммага маълум ва машҳур.Ақд пайтида мулк қилиб беришни англатмайдиган ижара, ҳузурланиш, гаров каби сўзлар билан ақди никоҳ собит бўлмаслигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.Икковлари бир бирининг лафзини эшитмоқлари ва икки мукаллаф мусулмон ҳур эркак ёки бир ҳур эркак ва икки ҳур аёл ҳозир бўлиб биргаликда иккисининг лафзларини эшитмоқлари шартдир.Келин куёв бир бирларининг ийжоб ва қабул ҳақидаги лафзларини эшитмоқлари шарт. Чунки овози эшитилмаган шахс ғойиб шахс билан баробардир.Шунингдек, куёв келиннинг ийжоб ва қабул ҳақидаги лафзларини ҳозир бўлган гувоҳлар ҳам эшитмоқлари шарт.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Валийсиз ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқдир»,Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилган.Валийни Ҳанафий мазҳаби никоҳнинг шартларидан бири деса ҳам, бошқа мазҳаблар никоҳнинг рукнларидан бири, деганлар. Шунга биноан, валий никоҳнинг тўғри бўлиши унга боғлиқ шахс бўлади.Одатда ота ёки унинг ўрнига қолган шахс валий бўлади. Валийлар тартиби, ота йўқ бўлса, бобо, туғишган ака-ука, ота бир ака-ука, она бир ака-ука, амаки бўлиб кетаверади.Ҳанафий мазҳабида, одам танлашни билмайдиган, алданиб қоладиган киши ҳам валий бўлмайди, дейилган.Валий никоҳда ўзининг ўрнига вакил таъйин қилиши жоиздир.Ушбу ҳадисда зикр қилинган нарсалардан бири, икки адолатли шоҳидсиз никоҳ бўлмаслигидир.Шоҳидсиз никоҳ бўлмайди. Ана ўша гувоҳлар икки шахснинг ҳалол-пок йўл, никоҳ йўли билан оилавий турмуш қуришганига шоҳид бўладилар. Бошқа кишиларга ҳам буни етказадилар. Шунингдек, эру хотин орасида никоҳ маласида даъволашув бўлиб қолса, қозининг олдида гувоҳлик ҳам берадилар. Ушбу эътиборлардан никоҳ гувоҳсиз бўлиши мумкин эмас.Никоҳда гувоҳлар икки эр киши, Ҳанафий мазҳабида икки эр киши бўлмаса, бир эр киши, икки аёл киши бўлса ҳам бўлаверади. Фақат аёл кишиларнинг ёлғиз ўзларининг гувоҳлиги кифоя қилмайди.Гувоҳларда қуйидаги шартлар бўлиши лозим:1. Ақл. Мажнун киши гувоҳ ҳисобланмайди.2. Балоғатга етганлик. Ёш бола гувоҳ ҳисобланмайди.3. Ҳур. Қул гувоҳ бўлмаган.4. Мусулмонлик. Мусулмон эмас киши гувоҳ бўлмайди.5. Икки гувоҳ ҳам никоҳланувчи икки томоннинг гапларини эшитиши керак.6. Гувоҳ адолатли – диний жиҳатдан тўлиқ, одам бўлса яхши бўлади. Бўлмаса, адолати суриштирилмаган, ёлғончилиги, фосиқлиги маълум бўлмаган киши ҳам бўлаверади. Ҳанафий мазҳабида бу масала бошқа мазҳабларга қараганда бир оз кенгроқ олинган.«Маҳр» ақди никоҳ ёки эру хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган хотинга бериш лозим бўлган молдир.Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аёлларга маҳрларини чин дилдан чиқариб беринглар. Агар улар ундан бирор нарсани ўз розиликлари ила берсалар. Бас, уни енглар, ош бўлсин», деган (4-оят).Ушбу ояти карима эрга маҳр бериш вожиб эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан маҳр бериш вожиб бўлади. Агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам. Лекин, маҳрни бериш никоҳнинг шарт ёки рукнларидан эмас. Усиз ҳам никоҳ бўлаверади, аммо олди бердиси қачон бўлса бўлаверади.Ушбу оятдан эр ўзига хотин бўлишга рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда. Маҳр келиннинг ўз мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда. Аёл маҳрни олганидан кейин нима қилса, ўзи билади. Жумладан, ушбу оятда зикр қилинганидек, эрига қайтариб берса ҳам ўзининг иши. Агар келин ўз ихтиёри билан рози бўлиб, берган маҳрининг ҳаммасини ёки бир қисмини қайтариб берса, эр уни бемалол олиб, тасарруф қилса бўлаверади.Имом Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланмоқчи бўлган кишига «Агар бир темир узук бўлса ҳам топ», деганлар. У зот бирор никоҳни маҳрсиз қўймаганлари собитдир.Мусулмонларнинг барчаси никоҳ маҳрсиз бўлмаслигига ижмоъ қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat