Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

мен деҳқончликдан ушр берганман.

00:00 / 22.09.2008 | eski savollar | 651
ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари мен о'тган йили деҳқончликдан ушр берган эдим орадан бир йил о'тди энди шу деҳқоншилигимдан оз моз сотиб ишлатдим қолгани турипди шу қолган деҳқончлигимни закот нисобига қо'шиладими шу шолидан закот бераманми. ОЛЛОҲ барчаларимизни луқмамизни ҳалол қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур шоли тижорат моли бўлгани учун закотга қўшилади ва ундан закот берилади. Худди шунга ўхшаган савол телефон орқали ҳам берилган эди. Аммо унда менга шоли тижорат моли шаклида ушр берилганидан кейин бир тургани маълум бўлмаган эди. Шунинг учун, бир молдан икки марта закот берилмайди, ушр ҳам закот деган гапни айтган эдим. Энди маълум бўлишича, закот бериш кераклиги аниқ бўлди. Шу гапга амал қилиш керак бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat