Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масҳ тортиш

21:45 / 02.06.2022 | Асилбек Абдураимов | 868

Ассалому алайкум! Ман уйдан чиқаётиб ғусл ёки тахорат қилган бўлсам ва ўша холимда кийиниб ишга келган бўлсам, кейнчалик манда тахорат кетса ел чиқса ёки ухлаб қолсам ёки бавл қилсам, бундай холда тахорат олаётиб алоҳида оёғимни хам ювишим керакми? Ёки масҳ тортсам бўладими? Сўраганим сабаби бизни ишхонада тахорат олишга шароит умуман йўқ, айниқса оёқ ювишга, юз қўл ювадиган жойда мажбур оёғимни тепага чиқариб юваман, у бу ким кўриб қомасин деб жуда тез ювиб оламан. Оёқ артишга шошилиб оёғим хўл холатда хам пайпоқ кийиб оламан базида. Ташкилотимиз шахар марказида жойлашган ва давлат ташкилоти бўлгани учун эътибор каратилмаган бўлса керак тахорат олишга.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оёқни ювиш таҳоратнинг тўрт фарзидан биридир. Уни тарк қилса таҳорат дуруст бўлмайди. Шундай ҳолда намоз ўқиса зиммадан адо бўлмайди. Шариатимиз таҳоратда енгиллик бўлиши учун оёққа кийилган маҳсига масҳ тортишни оёқни ювишдан ўринбосар қилган. Сиз ҳам уйда таҳорат олиб, маҳси кийиб, сўнгра ишхонангизда таҳоратқилаётганда унга масҳ тортиб юришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

 Ушбу линкдаги мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/678 


Топ рейтинг www.uz Openstat