Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автосалонда ишлаш

05:59 / 17.08.2013 | bakhodir2000 | 1052
Шайх ҳазратлари, биз ҳозирги кунда Шимолий Америкада муҳожирликда яшаб келмоқдамиз . Менинг турмуш ўртоғим автосалонда автомашина сотувчиси бўлиб ишлайди. Ғарб давлатларида автомашиналар асосан кредит асосида сотиб олинади мижозлар томонидан . Автомобил ишлаб чиқарувчи завод, автосалон ва банк биргаликда келишиб ишлашади. Автозавод машиналарни автосалонга сотувга жунатади, автосалон эса мижозлар топиб , маҳсулот ва сотиб олиш юлларини тушунтиради. Автосалон харидорнинг молиявий аҳволини (кредит ҳисторй) текшириш учун банкка мурожаат қилади. Банк розилик бергандан кейин маълум миқдорда харидор учун кредит ажратади ва автосалондан машинани сотиб олади. Харидор автосалондан машинани олиб чиққандан кейин банк билан узаро маълум муддатгача маълум нархда шартнома имзолаб ойма-ой тулаб боради ва автосалон билан ҳеч қандай алоқаси қолмайди. Автомашина сотувчисининг вазифаси мижозларни кутиб олиш , машиналар ҳақида маълумот бериш ва молиявий сотиб олиш юлларини тушунтириш ҳисобланади. Шундай ҳолатда машина сотувчиси рибога аралашган бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Буни ўша ердаги уламолардан сўранглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat