Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қадр кечаси намози ва Бир китоб ҳақида ожизона фикр

9 йил аввал | eski savollar | 7868
Фазилатли Шайх устозимиздан Аллоҳ :жж рози бо'лсин. Муҳтарам устоз, сиздан ҚАДР КЭЪҲАСИ НАМОЗИ ҳақида сурамоқчи эдим. Дилфуза Сарварова тамонидан ёзилган ва Шайх Абдулазиз Мансур мас'ул муҳаррирлик қилган "Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар" номли китобда ушбу намоз ҳақида қуйидагича ма'лумот берилади: - " Қадр кечаси то'рт ракат намоз о'қилади. Биринчи ракатда Фотиҳа сурасидан кейин 3 марта Қадр сураси, иккинчи ракатда Фотиҳа сурасидан кейин 3 марта Ихлос сураси о'қилади.Учинчи ва то'ртинчи ракатлар ҳам шу тарзда о'қилади. Намоздан со'нг бир марта Ташриқ такбири о'қилади. Со'нгра 100 марта Қадр сураси, ундан кейин 100 марта Иншироҳ сураси о'қилади. Со'нгра, 100 марта Қадр дуоси о'қилади."Очиг'и камина мухлисингиз бундай намоз борлигини ва айнан Қадр кечаси шундай намоз о'қиш кераклигини ҳеч ҳам билмаган эдим. Бу намозни Қадр кечаси о'қиш керак эканлигини дадам айтиб қолишди ва о'қишни қаттиқ тавсия қилишди. Мани қизиқтирган нарса шуки, Қадри кечасини Рамазоннинг охирги 10 кунлигидан, аниқрог'и тоқ саналаридан изланади. "Изанади" деган гапга ко'ра бу кеча қайси кеча бо'лишлиги аниқ эмас. Ҳо'ш шундай экан, киши қандай қилиб аниқ ният қилиб ман ушбу қадр кечаси намозини о'қишни ният қилдим деб шу намозни о'қий олади? Тог'ри, Рамазоннинг 27нчи кечаси Қадр кечаси бо'лишлиги эҳтимоли юқорироқ чунки шу кечада Росулуллоҳ :саw аҳлларини ибодат қилгани олиб чиққанлар, лекин бу аниқ ҳар йили 27нчи кечада Қадр кечаси бо'лади дегани эмаску. Шундай эмасми? Бу масаланинг биричи тамони. Масаланинг иккинчи тамони шуки, мазкур тилга олинган китобда шу намозни қандай о'қишлик ҳақида ва ундан кейин қилинадиган амаллар ҳақида ма'лумот берилган лекин, китобнинг мани фикри ожизимча заиф тамони келтирилган ҳадисларнинг ровийлари умуман келтирилмаган. Бундан ташқари қилиниши тавсия этилган амалларнинг Росулуллоҳ :саw суннатларидан ёки саҳобалар ҳаётидан бирор асоси келтирилмаган, ҳудди шу намоз каби. Биз бу намозни о'қимай фақат Таҳажжуд намози ва о'зимиз билган дуолар ва Қур'он тиловати ила чэкланяпмиз. Мана шу ҚАДР КЭЪҲАСИ намозининг бирор асоси борми? Биз шу намозни о'қиганимиз яхшими ёки ҳозир қилиб турган ишимизда давомли бо'лаверайликми?Аллоҳ :жж сизни о'з раҳмат ва маг'фирати ила о'расин, ҳамиша ҳаққингизга дуодамиз,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фикрингиз тўғри. Мазкур китобда бунга ўхшаш асоссиз гаплар жуда ҳам кўп.

Топ рейтинг www.uz Openstat