Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийдавий мазҳаблар ҳудудлари

12:52 / 14.06.2013 | A`zamxon | 976
Бир кишининг замонавий ҳанбалийлар ақидавий мазҳабда на имом Мотрудийга на имом Абул Ҳасан ал-Ашъарийга эргашмайдилар деганини эшитиб ажбландим. Мен кўрган манбаларда ҳар доим фиқҳий мазҳаблар дунёнинг қайси мамлакатида қайси мазҳаб тарқалгани, неча фоизи ҳанафий , неча фоизи шофиъий, неча фоизи моликий, неча фоизи ҳанбалий эканлиги айтиладию аммо, ақидавий мазҳабларнинг қайси жўғрофий ҳудудларга тарқалгани ва неча фоизини ташкил қилиши айтилмайди. Масалан:Ҳанбалийлар қайси ақидавий мазҳабга эргашадилар, моликийлар ва шофиъийларчи? Ҳанафийлар ичида ҳам имом Абул Ҳасан ал-Ашъарийга шофиъийлар ичида эса имом Мотрудийга эргашганлар борми? Қадимий Андалусия мусулмонлари фиқҳ ва ақидада қайси мазҳабда бўлганлар? Илтимос, устоз, қимматли вақтингизни аямасдан шулар ҳақида маълумот берсангиз. Ақидавий ихтилофлар кўпайган бу замонда шуларни ҳам билиб қўйиш лозим деган фикрда эдим .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу борада гап одатда улгуржи бўлиб келган. Ислом оламининг машриқ тарафи, хусусан, бизнинг диёрларимиз Модуридий ақийдавий мазҳабида, мағриб тарафи эса Ашъарий ақидавий мазҳабида бўлганлар. Эҳтиёж бўлмагани учун сиз айтган тафсилотларга жавоб ахтарилмаган. Қадимги ҳанбалийлар Ашъарий мазҳабида бўлганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat