Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўй сўйиб камбағалларга тарқатиш

17:37 / 10.05.2013 | f-mobile | 976
Ҳолат: анчадан бери оиламизда кичик мушкулалар, кўнгилсизликлар келяпти ва кундан кунга кучаймоқда. Оиламиздан барака кетган (Адам уйда ароқ ичишга одатланганлар). Шу сабаб мен, бир қўй сўйиб қурбонлик қилиб муҳтож одамларга тарқатсак деб нийят қилган едим. Лекин адам сўйилган қўйни одатларига мувофиқ аввал ўзига тўқ бўлган яқин қаримдошларимизга ва бир икки бечораларга тарқатишларидан чўчиб шу масалада бир танишим билан маслаҳат қилган едим.  Бу танишим бу ишингдан кўра нафлироқ йўл бор, яни шу нийят қилган пулингни бўлиб бўлиб муҳтож инсонларга тарқатгин деб маслаҳат бердилар.  Савол: Ман қўй сўйиб еҳсон қилинган уйга Аллоҳ барака ёғдиради деб ўйлардим! Шу вазиятда қайси йўлни танлай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало отангиз ароқ ичишни ташлаб, барчангиз ибодатга ўтишингиз керак. Аллоҳ таолодан ихлос билан дуо қилароқ ҳожатларингизни раво қилишини сўрашингиз лозим. Қўй сўйишни атаган экнсиз. Бошқа жойда сўйиб ҳаммасини ўта камбағал одамларга тарқатинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat