Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота она хақида саволлар.

10:42 / 19.06.2013 | abdulloh1993 | 2569
Ассаламу Алайкум ҳазрат! Саволимга жавоб олиб жуда хурсанд бўлдим. Аллоҳ розий бўлсин сиздан. Йана бир саволим бор эди. Ота онамни* озиқ-овқат магазинларида оилалвий хаммамиз бирга савдо қиламиз. Уйда фақат мен намоз ўқийман. 1. Мен магазинда Дадамдан бесўроқ бирор нарсани истеъмол қилсам бўладими? Дадамдан рухсат сўрасам "Сўрамасдан йеявер" деб уришиб беради. Лекин кўнглим тусамайди. 2. Електрон тарозимида тортиладиган нарсалар мисол учун шакарни салафан пакетга солиб тортамиз. Бу пакетни бир донаси билишимча 1-2 грамм чиқади. Шу пакетга солиб тортганда 1кг яни 1000 грамм бўлганида ота онам: "Бўлди етади бошқа қўшмагин" деб уришади. Мен еса 5 грамм яни 1005 грам қилиб қўшиб тортаман хамма нарсага. Шу нарсалар хақида нима дейсиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Отангиз ўша гапни айтган бўлса, ейяверинг. 2. Тўғри қиласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat