Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

олиб сотарлар

07:21 / 20.06.2013 | coolman | 1344
Ҳурматли Шайх ҳазратлари Мени саволим олиб сотарлар ҳақида. Бу бизнес тури бизда анча ривожланган масалан: машина олди соттисида, валюта айрбошлаш ва бошқа сохаларда, яқинда футбол буйича Ўзбекистон терма жамоаси уйинлари бўлади ва бўлиб утди, стадионга тушиб уйинни кураман диганларга билетлар йўқ, барчаси олиб сотарлар кулида (узини нархидан 5-6 баробар қиммат нархда 30 000/150 000). Бу муаммони китоб сотиб олмокчи бўлганимдаям курдим, Сизнинг «Ижтимоий Одоблар» китобингизни китоб дўконлариздан тополмадим сотилиб бўлибди, Чорсудаги китоб дўконларида эса 27 000 нархида сотишмокда экан аслида 17 000 дан чикган китобни (Аслида китоблар бунданда купига лойик лекин…). Динимизда бундай бизнесга кандай каралади, бу ҳалол касбми ёки…? Агар ҳаром бусла Биз олиб сотарлардан маҳсулот сотиб олсак биз ҳам уларга шерик буламизми (гуноҳига)? Билетлар муаммосидан кегин барча футбол мухлислари олиб сотарларни ланатлаш (каргаш) билан овора, бизни уларни ёмон куришга хаккимиз борми? Бундай холатларни олдини олиш учун нима қилишимиз керак? Жавобингизни купчилик кутмокда!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай ишлар мурувватсизлик, ҳожатмандликни ўз фойдасига ишлатиш каби салбий ахлоққа мансублик ҳисобланади. Аслида савдо икки тарафнинг розилиги билан бўлади. Таннархнинг учдан биридан кўп қўйиш одобсизлик бўлади. Бу одобсизлик ва мурувватсизлик бўйича диний китоб чайқовчилари биринчи ўринда туришади. Улар китоб янги чиққанда кўплаб олиб қўйиб нархни сунъий равишда кўтаришга уринадилар ва шундай бўлади. Буни шариатда эҳтикор дейилади. Эҳтикор эса, ҳаромдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat