Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳдан аввал ёшларнинг розилиги учун қай тарзда йўл тутмоқ афзал?

00:00 / 30.09.2008 | eski savollar | 1400
[сизе=10пт]Ассалому Алайкум в.р.в.б.Хазрат саволим шундан иборатки, ҳозирги кунда муслим ва муслималарнинг бир-бири билан таништириб унаштилиш учун шариатимизда қай тарзда амалга оширсак ҳалол бо'лади? Никоҳдан олдин икки ёшни бир-бирини яхши о'рганиб таниб олишлари учун ко'ришиб учрашувларга чиқиб юришлари учун бирор руҳсат борми? Ёшларниниг розилигидан со'нг унаштирув давридан то никоҳгача ко'ришиб туришса гуноҳ бо'либ қолмайдими?Барчамизга Роббимизнинг раҳмати бо'лсин! [/сизе]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ФОСИКЛИК «Фиск» сўзи лугатда кобикни тешиб чикиш маъносини англатади. Шаръий истилохда эса, Аллох таолонинг тоатидан чикиб, маъсиятларни яширмай, уялмасдан очик-ойдин киладиган одамга фосик дейилади. Одатда, фосик деб гунох ишларни килган мусулмонларга айтилади. Фиск сўзи, уламолар истилохида, гунохи кабира килиб ёки кичик гунохларда бардавом бўлиб, Аллохнинг наҳий қилган нарсаларидан чикишдир. Куръони каримда эса, мавзуга караб, кофир ва мунофиклар хам баъзан фосик дейилади.Аллох таоло «Сажда» сурасида:«Ахир, мўмин бўлган одам фосик бўлган одамдек бўладими?! Тенг бўлмаслар. Ха, иймон келтириб, яхши амалларни килганларга, бас, уларга килиб ўтган амаллари учун жаннатул маъво манзилдир. Аммо фосиклик килганлар эса, бас, уларнинг жойлари дўзахдир. Хар качон ундан чикмокни ирода килсалар, унга кайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлгонга чикарган дўзахнинг азобини тотинг», дейилур», деган (18–20 - оятлар.Ушбу ояти карималарда фосиклик мўминлик мукобилида зикр килинмокда. Демак, у кофирлик деганидир.Мунофикнинг хам фосик дейилишига куйидаги оят далилдир: «Албатта, мунофиклар, улар фосиклардир» («Тавба» сураси, 67-оят). Кофирликка етиб бормайдиган, гуноҳ маъносидаги фосикликка далил «Бакара» сурасидаги куйидаги далил бўлади:«Олди-сотди килганингизда, гувох келтиринг ва ёзувчи хам, гувох хам зарар тортмасин. Агар (аксини) килсангиз, албатта, бу фосиклигингиздир. Аллохга такво килинг. Ва Аллох сизга илм беради. Аллох хар бир нарсани билувчи зотдир», (282-оят).Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят килинади:«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Мусулмонни сўкиш фосиклик ва у билан уруш килиш кофирликдир», дедилар».Икки шайх ривоят килган.Ўтган уламолардан Зажжож рахматуллохи алайх: «Бадгумонлик яхши кишилар хакида ёмон гумон килишдир. Аммо фиск ахли бўлса, ундан нима фосиклик зохир бўлган эса, шуни гумон килишга хаккимиз бор», деганлар. Маълумки, фосиклик катта гунох хисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чикиб, гунох ишларни килувчилар фосик хисобланади. Фиск диндан чикишнинг бошланиши бўлиб, тавба килмасдан, ўша гунохни давом эттирганлар диндан чикади. Шунинг учун хам хадиси шарифда сўкиш фиск, уруш эса куфр дейилмокда. Чунки фиск куфрга олиб борганидек, сўкиш хам урушга олиб боради.ФОСИКЛИККА ОИД ХУКМЛАР1. Фосиклик харом. Ундан нахий килинган. Фосик шахс гунохкор бўлади ва фискига караб жазога тортилади ва таъзир берилади.2. Ханбалий мазхаби бўйича, фосикнинг имом бўлиб намозга ўтиши мумкин эмас.3. Фосик хадис ривоят килиш хакига эга эмас.4. Фосикнинг гувохлиги кабул килинмайди.5. Фосикнинг фатвоси кабул килинмайди.6. Фосик болани ўз карамогига олиши мумкин эмас.7. Фосик Шофеъий ва Ханбалий мазхаблари бўйича никохда валий бўла олмайди.8. Фосикни фиски учун ўзига якин олиб бўлмайди.9. Фосикнинг гийбатини килиш жоиздир.10. Фосикнинг тавбаси, агар барча шартларни юзага чикарса, кабул бўлади.Фосикликнинг зарарлари:1. Фосиклик Аллох таолонинг, Унинг расулининг ва мўминларнинг газабини жалб киладиган нарсадир.2. Гохида фосиклик мусулмончиликдан чикариши хам мумкин.3. Фосик жамиятга зарарли инсондир.4. Фосиклик мунофикликка, у эса дўзахга олиб боради.5. Фосиклик таркалган жамият парчаланади.Мўмин банда фосикликнинг хар бир кўринишидан ўзини олиб кочиши даркор. Доимо бу нарсанинг зарарларини эсдан чикармай юриши керак. Мабодо билиб-билмай баъзи фиск ишларини содир этган бўлса, дархол тавбага шошилиши лозим.Факихлар таърифида шариат килишни жазм бўлмаган холда талаб килган, уни килган одам савоб олиб, килмаган мазаммат килинмайдиган амал суннат дейилади.Бунинг мисоли карз олди бердисини васика сифатида ёзиб кўйиш хакидаги хукм. Суннат амални килган одам савоб олади. Уни тарк килган одам икоб килинмайди. Ундай киши Расулуллох саллоллоху алайхи васалламнинг маломатларига ва итобларига колиши мумкин.Кўриниб турибдики, сизнинг хам, биродарингизнинг хам, имомингизнинг хам, энсиклопедиянгизнинг хам айтгани мусулмон уламоларнинг айтганига тўгри келмайди. Сиз айтган китобни, сиз номини айтиб ўтган одамлар ёзган. Ислом хакидаги маълумотларни эса, мусулмон уламолардан олиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat