Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ИЛМДА МУСОБАКАЛАШИШ ВА ИЛМ ОЛИШДАГИ НИЯТ

00:00 / 03.10.2008 | eski savollar | 651
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ! МУХТАРАМ УСТОЗ!Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга ижозат бергайсиз.1. Мен Куръон, хадис, фикх илмни факат Аллох розилиги учун урганаяпман. Устоз Куръон, илм урганишда бошка биродарлар билан мусобакалашса буладими? Яъни «мен сендан тезрок ёдлайман», «сендан куп хадис биламан», ёки булмасам «сендан купрок оят ёдлаганман», «мен устозимдан утиб кетишим керак» деган фикрлар билан. Ёки булмасам гойибона «уша дустим Куръондан мендан кура куп оят билса керак, мен ундан узиб кетаман», «уни илми меникидан утиб кетяпти, мен куп китоб укиб, куп хадис ёдлаб, ундан узиб кетармиканман» деган фикр билан илм олса буладими? 2. Яна бир саволим шуки, мен Куръон ёдламокдаман Аллох кодир килгунича, албатта ниятим Аллохнинг ризолигини топиш, узим урганиб, фарзандларимга, бошкаларга хам ургатишдир. Лекин баъзан хаёлимга шундай фикр келадики, «мени кори булишимни устозим, якинларим куришармикин?, уларга насиб килармикин», «мен тезрок кори булишим керак, улар хам куришлари керак» деган фикрлар келади. Бу фикрлар мени риёга олиб бориб куйишидан куркиб кетаман гохида. Шундай ният килишим риё булиб колмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу табиий ҳолат. Фақат риёга айланиб қолмаслиги керак. Хаёл қилишдан кўра, ҳаракатни кўпроқ қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat