Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос маслаҳат беринг. . .

09:25 / 26.06.2013 | _MUSLIM_ | 2447

Мен талабаман. Пора бериш катта гуноҳлардан еканини билганимдан сўнг бундан тийилишга ҳаракат қилиб келяпман. Аллоҳга шукр йўлларим порасиз ҳам очиляпти. Лекин бир нарсада жудаям бошим қотди. Албатта бунда фақат ўзимни оқлаб, бошқани ёмон кўрсатмоқчи емасман, мендан ҳам камчилик ўтгандир балки. Ҳуллас, якуний имтиҳонларни барчасини ўз кучим билан аъло баҳоларга топширдим, афсуски баъзи "муаллим"лар бор. . . Фақатгина 1 та фан агар пул бермасам қониқарсиз баҳо қўяман деяпти. Олдига кўп маротаба ўзим топшираман деб суҳбат учун бордим, лекин у ҳар ҳил баҳоналарни рўкач қилиб бундан бош тортди. Сабаби еса маълум! Агар аъло баҳоларга якунласам Онажоним жуда ҳурсанд бўлардилар, мен буни жудаям ҳоҳлаяпман! Стипэндия ҳам кўпроқ бериларди, чунки мен стипэндияга кун кўраман, ўзим контракт асосида ўқийман. Мени ҳеч кимга хусуматим йўқ, фақат нима қилишга бошим қотди. Пора бериш ниятим ҳам йўқ, ҳатто 100 сўм бўлса ҳам! Фақатгина Аллоҳдан сўраяпман! Ҳазрат илтимос менга маслаҳат беринг, нима қилай? Йана бир илтимос, ўша "муаллим"га инсоф сўраб мен учун дуо қилинг. Сиз қандай маслаҳат берсангиз, мен шунга амал қиламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло ўша ҳаромхўрга инсоф берсин! Сиздан имтиҳон олиб билимингизга яраша баҳо қўйсин. Аллоҳ таоло талабаларимизнинг барчаларини бунга ўхшаган ҳаромхўр ва илм душманларидан халос қилсин! Агар имкони бўлса, уни махсус идора ходимларига айтиб, қўлга тушириб қаматиш керак!

Топ рейтинг www.uz Openstat